platina.uz

Тошкент шаҳар ҳокимлиги раҳбарияти

Азим пойтахтни кимлар бошқаряпти?

Жамият
5 март, 19:19

Ҳоким Умрзоқов Шавкат Бўронович 1979 йил Тошкентда туғилган. Мутахассислиги ҳуқуқшунос. Тошкент шаҳар ҳокими этиб расман 2024 йил апрелда тасдиқланган. 2013 йил “Содиқ хизматлари учун” медали ва 2020 йил “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланган.

У 2018 йилнинг июн ойидан то шаҳар ҳокимлигига қадар “Ўзавтосаноат” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келган.

2022 йилдан 2023 йилгача Гимнастика федерацияси президенти бўлган.

Бундан ташқари, Шавкат Умрзоқов 2013-2018 йилларда Бош прокуратуранинг Уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш департаментига, 2011йил июн ойидан 2013 йил сентябрига қадар эса Тошкент вилояти прокуратурасининг иқтисодий жиноятларга ва коррупцияга қарши курашиш департаментига раҳбарлик қилган.

Ҳоким ўринбосарлари

Раҳмонов Бахтиёр Султонович – ҳокимнинг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникацияларни ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари 1959 йилда Тошкент вилоятида туғилган. Киев муҳандислик-қурилиш институтини, Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

Хайдаров Бахтиёр Халимович – ҳокимнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари 1989 йилда Бухоро шаҳрида туғилган. Тошкент молия институтининг бакалавриат ва магистратура босқичларини тамомлаган.

Исроилов Абдулазиз Абдусатторович – ҳоким ўринбосари – шаҳар каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи.

Раҳмонов Шароф Диёрович – ҳокимнинг инвестициялар, инновациялар, саноат, туризмни ривожлантириш ва хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш масалалари бўйича ўринбосари 1983 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактабини тамомлаган.

Раҳимова Дурдона Шукруллаевна – ҳокимнинг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари1989 йилда туғилган. Жиззах давлат педагогика институтини тамомлаган.

Султонова Шаҳноза Абдувахитовна – ҳоким ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи 1982 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент давлат аграр университетини тамомлаган.

Хен Алексей Федорович – ҳокимнинг ахборот технологияларини жорий этиш бўйича ўринбосари – Рақамли ривожланиш департаменти раҳбари 1983 йилда Хоразм вилоятида туғилган. Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.

Хомитжонов Абдулвосид Ахматжонович – ҳокимнинг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари.


Қорақалпоғистон Республикаси


Фарғона вилояти ҳокимлиги


Андижон вилояти ҳокимлиги


Наманган вилояти ҳокимлиги


Тошкент вилояти ҳокимлиги


Сирдарё вилояти ҳокимлиги


Жиззах вилояти ҳокимлиги


Самарқанд вилояти ҳокимлиги


Қашқадарё вилояти ҳокимлиги


Сурхондарё вилояти ҳокимлиги


Навоий вилояти ҳокимлиги


Бухоро вилояти ҳокимлиги


Хоразм вилояти ҳокимлиги


Вазирликлар раҳбарияти билан бу ерда танишиш мумкин.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+