Сирдарё вилояти ҳокимлиги раҳбарияти

Қайиқда мактабга қатнаган қиз воқеаси билан танилган ҳоким ва унинг ўринбосарларини танийсизми?

Жамият
13 сентябрь, 19:47

Ҳоким Маҳмудалиев Акмал Азимжонович 1974 йилда Фарғона вилоятида туғилган. Самарқанд кооператив институти, Тошкент кимё-технология институтини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини Фарғона тумани “Матлуботсавдо” акциядорлик жамияти ҳисобчилигидан бошлаган.

Бундан олдин у Вазирлар Маҳкамаси масъул ходими, Фарғона вилоятининг Учкўприк тумани ҳокими, Навоий вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган. 2022 йилдан ҳозиргача Сирдарё вилояти ҳокими бўлиб ишламоқда.

Ҳоким ўринбосарлари

Умаров Абдураҳим Абдулҳамидович – ҳокимнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари 1985 йил Сайхунобод туманида туғилган. Маълумоти олий. 2008 йилда Гулистон давлат университетини тамомлаган.

Мирзаев Акмал Арзиевич – вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари 1971 йилда Самарқанд вилояти Ургут туманида туғилган. Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтини, Тошкент давлат иқтисодиёт университетини ва Банк-молия академиясини тамомлаган.

Мўминов Эркин Акмалович – ҳокимнинг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари 1969 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент давлат техника университетини тамомлаган.

Тожибоева Наргиза Келдибековна – ҳоким ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи 1974 йилда Сирдарё вилоятида туғилган. Гулистон давлат университетини тамомлаган.

Ибодуллаев Воҳид Азизович – ҳокимнинг капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари 1979 йилда Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида туғилган. Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологиялари институтини ва Тошкент архитектура ва қурилиш институтини тамомлаган.

Хўжамов Бобур Алишер ўғли – ҳоким ўринбосари – инвестиция ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи 1991 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтини ва Кардифф метрополитан университетини тамомлаган.

Исматов Бекзод Бозорбоевич – ҳокимнинг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари 1981 йилда Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида туғилган. Гулистон давлат университети ва Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.

Исакулов Шоҳрух Норқулович – ҳокимнинг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари – Туризм бош бошқармаси бошлиғи 1991 йилда Сирдарё вилоятида туғилган. АҚШдаги Newman ҳамда Friends университетларини тамомлаган.


Фарғона вилояти ҳокимлиги


Андижон вилояти ҳокимлиги


Наманган вилояти ҳокимлиги


Тошкент вилояти ҳокимлиги


Вазирликлар раҳбарияти билан бу ерда танишиш мумкин.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+