Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги раҳбариятини танийсизми?

Раҳбари энг қимматбаҳо машинада юрадиган тизимни кимлар бошқаради?

Жамият
29 июнь, 19:55
Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги раҳбариятини танийсизми?
Фотоколлаж: Platina.uz

2023 йил 1 январдан бошлаб Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси негизида Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ташкил этилган.

Вазир Исламов Бобир Фарходович – 1984 йил 4 декабрда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. Абу Райхон Беруний номидаги Тошкент давлат техника университетида бакалавр (2005 йил) ва магистр (2007 йил) босқичларини тамомлаган. 2010 йилда Банк-молия академиясини инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш мутахассислиги бўйича тугатган. Геология-минералогия фанлари номзоди.

Меҳнат фаолияти

  • 2002-2008 йилларда "Апартак" кончилик корхонасида техник, техник-геолог;
  • 2008-2010 йилларда "Қимматбаҳо ва рангли металлар геологияси" илмий-амалий марказида турли лавозимларда;
  • 2010-2015 йилларда Gosgeolinformcenter корхонаси директори;
  • 2015-2016 йилларда Минерал ресурслар илмий-тадқиқот институти директори;
  • 2017-2020 йилларда Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси;
  • 2020 йил 11 июндан Геология фанлари университети ректори (в.б.);
  • 2022 йил декабрдан Тоғ-кон саноати ва геология вазири.

Қизиқ маълумот

Аввалроқ Platina.uz сайти очиқ манбалардан фойдаланган ҳолда ҳашаматли машиналарда юрадиган вазирлар рейтингини тузиб чиққанди. Унда вазирларни олиб юрадиган хизмат машиналари ва уларнинг нархлари ҳақида маълумотлар ўрин олган. Унга кўра, тоғ-кон саноати ва геология вазирига Мерседес-Бенз С 450 Матич автомобили хизмат кўрсатади. Автомобилнинг нархи 450 000$ ни ташкил этади.

Биринчи ўринбосар Насритдинходжаев Омонулло Забихуллаевич – 1971 йил 4 октябрда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти – олий, 1994 йилда Тошкент давлат университетини, 2002 йилда SDA Bocconi Бизнес мактаби(Италия)ни, 2016 йилда Harvard Business School(АҚШ) ни тамомлаган. 2023 йилдан буён вазирнинг биринчи ўринбосари сифатида фаолият юритиб келмоқда.

Ўринбосар Кадирходжаев Аъзам Алишерович – 1982 йил 20 ноябрда Тошкент вилоятида туғилган. Маълумоти – олий. 2004 йилда Тошкент давлат шарқшунослик институтининг бакалавр босқичини, 2008 йилда Тошкент давлат техника университети бакалавр босқичини, 2010 йилда шу университетнинг магистратура босқичини тамомлаган. Геология-минералогия фанлари номзоди. 2023 йилдан буён вазир ўринбосари сифатида ишламоқда.

Ўринбосар Файзуллаев Джамал Сабахонович – 1984 йил 6 ноябрда Тошкент вилоятида туғилган. Маълумоти – олий. 2006 йилда Тошкент давлат техника университетини, 2010 йилда Москва пўлат ва қотишмалар институтини тамомлаган. "Содиқ хизматлари учун" медали билан тақдирланган. 2023 йилдан буён вазир ўринбосари.

Матбуот котиби Акабиров Азаматхон Музаффарович бунгача Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида шундай лавозимда ишлаган.

Одинахон Деҳқонова тайёрлади.

Камбағалликни қисқартириш вазирлиги


Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги


Фавқулодда вазиятлар вазирлиги


Инвестициялар вазирлиги


Қурилиш вазирлиги


Олий таълим вазирлиги


Рақамли технологиялар вазирлиги


Экология вазирлиги


Адлия вазирлиги


Бош прокуратура


Ташқи ишлар вазирлиги


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


Энергетика вазирлиги


Маданият вазирлиги


Ички ишлар вазирлиги


Сув хўжалиги вазирлиги


Мудофаа вазирлиги


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


Спорт вазирлиги


Соғлиқни сақлаш вазирлиги

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+