Маданият вазирлиги раҳбариятини танийсизми?

Икки нафар биринчи ўринбосарга эга, сўнгги пайтларда муҳокамалар марказида турган яна бир вазирликни кимлар бошқаради?

Жамият
12 апрель, 19:55
Маданият вазирлиги раҳбариятини танийсизми?

Маданият вазирлиги 2021 йил алоҳида вазирлик сифатида ажралиб чиққан. Вазирлик аввал Спорт ва туризм вазирлиги таркибидан ажратилиб, Маданият ва туризм номи билан ташкил этилган. Сўнгра туризм соҳасига бирга қўшилган ва 2023 йилда маданият вазирлиги сифатида қайта ташкил этилган.

Вазир Назарбеков Озодбек Аҳмадович 1974 йил Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида туғилган. 2007 йилда Ўзбекистон давлат санъат институтини актёрлик санъати (драма театри ва кино актёри) мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Меҳнат фаолияти

  • 2003-2007 – Ўзбекистон давлат санъат институти талабаси;
  • 2004-2008 – Қуролли Кучлар Марказий ашула ва рақс ансамбли вокал хонандаси;
  • 2008-2017 – Миллий хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари қўмитаси қошидаги Ашула ва рақс ансамбли хонандаси;
  • 2017-2017 – Миллий телерадиокомпания “Ёшлар” телерадиоканали АЖ директори, бош продюсери;
  • 2017-2020 – Маданият вазирининг биринчи ўринбосари;
  • 2020 йилдан Маданият вазири, Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти ректори.

Қуйидаги давлат мукофотлари билан тақдирланган:

  • 2007 йил “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист” фахрий унвони;
  • 2010 йил “Ўзбекистон Республикаси халқ артисти” фахрий унвони;
  • 2012 йил “Қорақалпоғистон Республикаси халқ артисти” фахрий унвони;
  • 2014 йил “Эл-юрт ҳурмати” ордени;
  • 2021 йил “Туркманистон Республикасида хизмат кўрсатган артист” фахрий унвони.

Қизиқ маълумот

2022 йилда журналист вазирдан Украинадаги вазиятга позисиясини сўраганда «Уйга келсангиз, қулоғингизга айтиб бераман», дея жавоб бериши мунозаралар марказига чиққан эди.

Бундан ташқари, жорий йилда вазирнинг 17 ёшли қизи хонанда Ёрқинхўжа Умаров билан турмуш қурган.

Очиқ маълумотларга кўра, Озодбек Назарбеков ОҲАНГАРОН МЎЪЖИЗА БОҒИ МЧЖнинг 40 фоиз улушига эгалик қилган. Platina.uz сайти бу борада Коррупцияга қарши курашиш агентлигига сўров билан мурожаат қилганди. Жавобда акциядорлар рўйхатида вазирнинг номи йўқ эканини билдирган, аммо вазирнинг номи таъсисчилар рўйхатида турган эди.

Назарбековнинг 5 нафар фарзанди (ўғиллари Жаъфар, Умар; қизлари Робия, Лайло, Зиннура) бор.

Биринчи ўринбосар Ахмедов Баҳодир Маджитович 1973 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 1996 йилда Тошкент электротехника ва алоқа институти, 2007 йилда Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

Биринчи ўринбосар Таджиханов Авазхон Бахадирович 1978 йил Тошкентда туғилган. 2010 йилда Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

Ўринбосар Маджидов Муроджон Абдуллаевич 1975 йил Тошкентда туғилган. 1997 йилда Тошкент автомобил ва йўллар институти, 2008 йилда Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

Ўринбосар Усмонов Юсуфжон Камолиддинович 1980 йил Фарғона вилоятида туғилган. 2001 йилда Фарғона политехника институтини тугатган.

Ахборот хизмати раҳбари Жамшид Ниёзов 1985 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган. 2008 йили Миллий университетнинг журналистика факултетини тамомлаган. Tafsilot.uz, Xabar.uz, Minbar.uz, Kun.uz сайтлари Turon24 ахборот агентлигида ишлаган.

Мафтуна Ёдгорова тайёрлади.

 

Камбағалликни қисқартириш вазирлиги


Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги


Фавқулодда вазиятлар вазирлиги


Инвестициялар вазирлиги


Қурилиш вазирлиги


Олий таълим вазирлиги


Рақамли технологиялар вазирлиги


Экология вазирлиги


Адлия вазирлиги


Бош прокуратура


Ташқи ишлар вазирлиги


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


Энергетика вазирлиги

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+