Инвестициялар вазирлиги раҳбариятини танийсизми?

Вазир ва ўринбосарлар ҳақида қизиқарли маълумотларни беришда давом этамиз

Жамият
9 февраль, 20:02
Инвестициялар вазирлиги раҳбариятини танийсизми?

Вазир ва ўринбосарлар ҳақида қизиқарли маълумотларни беришда давом этамиз. Бу гал Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги раҳбарияти мансабдорлари билан боғлиқ қизиқарли маълумотларни ҳавола қиламиз.

Вазир Кудратов Лазиз Шавкатович 1981 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Олий маълумотли. Тошкент давлат шарқшунослик университети ҳамда Хосеи университети(Япония)ни тамомлаган.

Меҳнат фаолияти

  • 2003-2010 йиллар – Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида турли лавозимларда ишлаган;
  • 2010-2014 йиллар – Ўзбекистоннинг Америка Қўшма Штатларидаги элчихонасининг савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси;
  • 2014-2016 йиллар – “Ўзинфоинвест” хорижий инвестицияларни ахборот билан таъминлаш ва рағбатлантириш агентлиги директори;
  • 2017-2019 йиллар –Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари;
  • 2019-2022 йиллар –Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари;
  • 2022 йилдан ҳозирги кунгача – Инвестициялар, саноат ва савдо вазири.

Қизиқ маълумот

2023 йилда вазирнинг кўплаб ўринбосарлари ишдан бўшатилган. Ўша пайтларда вазир Лазиз Қудратов ҳам лавозимидан олиниши ҳақида кўплаб гап-сўзлар тарқалган эди. Аммо кейинчалик раҳбар ўз жойида қолди.

Ўринбосарлар

Холмуродов Нозимжон Қосимович 1977 йил Бухоро вилояти Қоракўл туманида туғилган. Олий маълумотли. 1998 йил Туркиянинг Гази университетини, 2005 йил Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги Олий бизнес мактабини тамомлаган.

Тешабаев Хуррам Фатихович 1968 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Олий маълумотли. Тошкент давлат шарқшунослик институтини тамомлаган.

Ахмедов Дилшод Турсунқулович 1972 йилда Самарқанд шаҳрида туғилган. 1996 йилда Ички ишлар вазирлиги академияси, 2012 йилда И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефт ва газ университетининг Оренбург филиалини, 2020 йилда “Сколково” Москва бошқарув мактаби(магистратура)ни тамомлаган.

Ахборот хизмати раҳбари Станислав Владимирович Баграмов Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” телеканалидаги фаолияти пайтида "Шуҳрат" медали совриндори бўлган (2018).


Камбағалликни қисқартириш вазирлиги


Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги


Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+