Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбариятини танийсизми?

Вазирлик раҳбарияти ва улар ҳақидаги қизиқарли маълумотларни тақдим қиламиз.

Жамият
5 февраль, 21:07
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбариятини танийсизми?

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарияти билан таништирамиз ва улар ҳақидаги қизиқарли маълумотларни бериб боришда давом этамиз.

Вазир генерал-майор Қўлдошев Абдулла Ҳамидуллаевич 1959 йил 5 сентябр Тошкент вилоятида туғилган. 1986 йилда Ички ишлар вазирлиги Олий муҳандислик ёнғин-техник билим юртининг Тошкент факултетини тамомлаган.

Абдулла Қўлдошевга 2022 йил 14 январ куни Мардлик ордени топширилган

Меҳнат фаолияти

  • 1986-2005 йилларда Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги тизимида ҳарбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги қисми ўт ўчирувчисидан, Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғигача бўлган лавозимларда ишлаган;
  • 1997-2001 йилгача Ички ишлар вазирлиги ёнғин хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи ўринбосари;
  • 2005-2009 йилларда Ички ишлар вазирининг жамоат хавфсизлиги масалалари бўйича ўринбосари;
  • 2009-йил-2011 йилларда Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи;
  • 2011-2012 йилларда Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи;
  • 2012-2018 йилларда Ёнғин хавфсизлиги олий ҳарбий билим юрти бошлиғи;
  • 2018-2022 йилларда Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари;
  • 2022 йил 1 мартдан Фавқулодда вазиятлар вазири.

Ўринбосар Зупаров Санжар Тахирович 1975 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1996 йили ИИВ Ёнғиндан сақлаш олий техник мактабини тамомлаган.

Ўринбосар Алибаев Хуршид Нарказакович 1982 йилда Жиззах вилоятида туғилган. 2003 йилда Миллий университетни, 2015 йилда Россия Фуқаролик мудофааси академиясини тамомлаган.

Ўринбосар Журауев Шухрат Хужамбердиуевич Фавқулодда вазиятлар вазирининг қурилиш ва муҳандислик муҳофазаси масалалари бўйича ўринбосари.

Битта ўринбосар лавозими бўш.

Ахборот хизмати раҳбари Садиков Мурад Ганиевич 1984 йилда Қозоғистоннинг Жамбул вилоятида туғилган. 2009 йилда Ўзбекистон давлат санъат институтини тамомлаган.

2019 йил 21 октябрда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати раҳбари этиб тайинланган.

Қизиқ маълумот

2022 йил 14 июндаги "Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлик даражасини ошириш ва баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-154-сонли президент фармонига биноан фуқароларнинг ахборотни эркин излаш ва олишга доир конституциявий ҳуқуқларини амалга ошириш мақсадида давлат идоралари очиқ маълумотларни ўз расмий саҳифаларига жойлаб боришлари кўзда тутилганди. Бугун шу амалдами ёки йўқлигини аниқлаш мақсадида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фаолияти, шу билан бир қаторда раҳбариятини таҳлил қиламиз.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги расмий саҳифаси(fvv.uz)да очиқ маълумотлар қисмида (15:56 01.02.2024 ҳолатига кўра) фармондаги рўйхатдагилардан атиги 7 таси жойланган холос. Раҳбарият учун ажратилган хизмат машиналари, хизмат уйлари ва шунга ўхшаш кўчмас мулк, қолаверса, бюджет маблағлари сарфи ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.

Мафтуна Ёдгорова тайёрлади.

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+