Мудофаа вазирлиги раҳбариятини танийсизми?
Қуролли кучларимизнинг қудрати, чегараларимиз яхлитлигини таъминловчи тузилмани кимлар бошқармоқда?
Мудофаа вазирлиги президентнинг 1991 йил 6 сентябрдаги фармонига асосан ташкил этилган. 1991 йил 10 сентябрдаги фармонга биноан Мудофаа вазири бир вақтда Миллий гвардия қўмондони этиб ҳам тайинланган. Вазирликда 2019 йилга қадар 7 та вазир фаолият юритган. 2019 йил февралидан буён Баҳодир Қурбонов вазир.
Вазир Баҳодир Низомович Қурбонов 1969 йилда Жиззах вилоятида туғилган. 2017 йил 14 январда унга генерал-майор, 2021 йил 14 январда генерал-лейтенант унвони берилган.
Меҳнат фаолияти
- 1987-1989 – ҳарбий хизмат ўтаган;
- 1990 йилда ИИВ Олий тергов мактаби ўқувчиси;
- 1992 йилда ИИВ Олий мактаби ўқувчиси;
- 1994-1996 – Жиззах ИИО тергов бўлимида терговчи (сўнгра катта терговчи);
- 1996-йилда Жиззах вилояти ИИБ Коррупция, рекет ва терроризмга қарши курашиш бўлимининг ноқонуний валюта операцияларига қарши курашиш бўлими тезкор ходими;
- 1997-1998 – Жиззах вилояти ИИБ Коррупция, рекет ва терроризмга қарши курашиш бўлими 1-бўлими тезкор ходими;
- 1998 йилда Жиззах вилояти ИИБ Коррупция, рекет ва терроризмга қарши курашиш бўлими 2-бўлими катта терговчиси;
- 1999 йилда Жиззах вилояти ИИБ Коррупция, рекет ва терроризмга қарши курашиш бўлими 3-бўлими катта терговчи (кейинроқ бошлиқ ўринбосари);
- 2001 йилда Жиззах вилояти ИИБ Коррупция, рекет ва терроризмга қарши курашиш бўлими 2-бўлим бошлиғи ўринбосари;
- 2002-2005 – Жиззах тумани ИИБ бошлиғи;
- 2005-2008 – Ғаллаорол тумани ИИБ бошлиғи;
- 2008-2013 – Ички ишлар вазирлиги патрул хизмати бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, Наманган вилояти ИИБ бошлиғи;
- 2013-2015 – Ички ишлар вазири ўринбосари;
- 2015 йилда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи;
- 2018-2019 – Тошкент ҳарбий округи қўмондони;
- 2019 йил 11 февралидан мудофаа вазири;
- 2020 йил 15 августдан Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари ассоциацияси раиси.
Биринчи ўринбосар Халмухамедов Шуҳрат Ғайратжонович бир вақтнинг ўзида Қуролли Кучлар бош штаби бошлиғи ҳам ҳисобланади. Унвони генерал-майор. 2021 йил 23 мартда ушбу лавозимга тайинланган. 2016 йилда “Содиқ хизматлари учун” медали билан тақдирланган.
Тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосар Каршиев Ҳамдам Алиқулович 1970 йил 29 сентябр Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида туғилган. 1997 йилда Тошкент давлат юридик институтини, 2021 йилда Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.
Қуролланиш ва қуроллантириш бўйича ўринбосар Норбоев Алишер Тўхтаевич 1979 йил 1 июлда Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида туғилган. 2000 йил Самарқанд олий ҳарбий автомобил қўмондонлик муҳандислик билим юртини, 2009 йил Қуролли Кучлар академиясини, 2018 йилда Михайловск артиллерия академиясининг (Россия) малака ошириш курсини битирган.
Жанговар тайёргарлик бўйича ўринбосар Турсунов Кадиржон Абдипаттаевич. Унвони – полковник.
Моддий-техник таъминот бўйича ўринбосар Бозорбоев Зоиржон Гулимматович 1974 йил 19 сентябрда Хоразм вилояти Гурлан туманида туғилган. 1995 йилда Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юртини, 2011 йилда Қуролли Кучлар академиясини тамомлаган.
Ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчи Юлдашев Отабек Алимович бу лавозимда 2022 йилнинг феврал ойидан буён фаолият юртиб келади. Унвони – полковник.
Одинахон Деҳқонова тайёрлади.
Камбағалликни қисқартириш вазирлиги
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги
Рақамли технологиялар вазирлиги