Ботир Қудратхўжаев мудофаа вазири этиб тайинланди
Шуҳрат Холмуҳамедов бошқа ишга ўтиши муносабати билан мудофаа вазири лавозимидан озод этилди.

Ботир Баҳромович Қудратхўжаев Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири лавозимига тайинланди.
У Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи лавозимида ишлаётганди.
Бундан илгарироқ Қудратхўжаев номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди.
Шуҳрат Холмуҳамедов бошқа ишга ўтиши муносабати билан мудофаа вазири лавозимидан озод этилди. У 2024 йил 23 ноябрдан мазкур лавозимда ишлаб келаётганди.





