Тўқаев Каспийдаги ҳодисадан сўнг мудофаа вазирини ишдан бўшатди
Мудофаа вазирлигининг беш нафар амaлдорлари ҳибсга олинган. Ҳибсга олинганлар орасида Қуролли Кучлар Ҳарбий-деңиз кучлари штаб бошлиғи ва бош қўмондонининг биринчи ўринбосари, икки ҳарбий қисм қўмондони, шунингдек, денгиз ротаси ва катер командирлари бор.

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Каспий денгизидаги машқлар пайтида 14 аскар ҳалок бўлганидан кейин мудофаа вазирини ишдан бўшатди.
Даурен Косанов 2025 йил ёзидан бошлаб Мудофаа вазирлигига раҳбарлик қилган эди. Истеъфо Каспий денгизидаги машқлар пайтида 14 аскар ҳалок бўлганидан бир неча кун ўтгач амалга оширилди. Беш киши ҳибсга олинди.
"Давлат раҳбарининг фармони билан Даурен Жуматаевич Косанов Қозоғистон Республикаси мудофаа вазири лавозимидан озод қилинди", дейилади ҳужжатда.
Косанов 2025 йил 8 июнда мудофаа вазири лавозимига тайинланган эди. У шу йилнинг сентябрь ойи бошида вазифасини қайта эгаллади.
24 сентябрь куни Манғистау вилоятида ўтказилган "Khazar Korgany-2026" машқлари пайтида ҳарбий хизматчилар "Kaisar" катеридан шахсий таркибни тушираётганда денгизга оқиб кетган. Уч киши қутқарилган, аммо 14 киши ҳалок бўлган. Мудофаа вазирлигининг маълумотларига кўра, қирғоқ бўйлаб об-ҳаво шароити кескин ёмонлашган ва шамол кучайган.
Оғир оқибатларга олиб келган бепарволик (Қозоғистон Жиноят кодексининг 453-моддаси 2-қисми) ва навигация қоидаларини бузиш (Қозоғистон Жиноят кодексининг 465-моддаси) бўйича жиноий иш қўзғатилган. Мудофаа вазирлигининг беш нафар амaлдорлари ҳибсга олинган. Ҳибсга олинганлар орасида Қуролли Кучлар Ҳарбий-деңиз кучлари штаб бошлиғи ва бош қўмондонининг биринчи ўринбосари, икки ҳарбий қисм қўмондони, шунингдек, денгиз ротаси ва катер командирлари бор.
Тўқаев 25 сентябрни миллий мотам куни деб эълон қилди. Шунингдек, президент Мудофаа вазирлигидаги ишларнинг ҳолатини ҳар томонлама кўриб чиқиш учун комиссия тузишни буюрди.




