platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Тошкентда заҳарланган қозоғистонлик футболчилар бўйича жиноят иши очилди

Улар меҳмонхонада нонушта вақтида ярим қовурилган тухум ва сосиска истеъмол қилган. Шу куннинг ўзида уларнинг 13 нафарида қайт қилиш, ич кетиш, қорин оғриғи ва тана ҳароратининг кўтарилиши каби белгилар кузатилган. 

Тошкентда заҳарланган қозоғистонлик футболчилар бўйича жиноят иши очилди

2026 йил 1 ноябрь куни футбол мусобақасида иштирок этиш учун Қозоғистондан мамлакатимизга келган 20 нафар бола ва уларнинг яқинлари Тошкент шаҳридаги меҳмонхонада нонушта вақтида ярим қовурилган тухум ва сосиска истеъмол қилган.

Шу куннинг ўзида уларнинг 13 нафарида қайт қилиш, ич кетиш, қорин оғриғи ва тана ҳароратининг кўтарилиши каби белгилар кузатилган.

Шундан сўнг улар тез тиббий ёрдам хизмати томонидан Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказига олиб келинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 276¹³-моддаси (Санитарияга оид қонунчиликни ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда Чилонзор тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid