platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Сиёсат

Шавкат Мирзиёев 5-6 ноябрь кунлари Қозоғистонда бўлади

Давлат раҳбари Марказий Осиё давлатлари етакчиларининг Ақаба жараёни доирасидаги учрашувида иштирок этади.

Шавкат Мирзиёев 5-6 ноябрь кунлари Қозоғистонда бўлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Подшоҳи Абдулла II таклифига биноан 5-6 ноябрь кунлари амалий ташриф билан Остона шаҳрида бўлади.

Давлатимиз раҳбари сунъий интеллект соҳасида хавфсизликни таъминлаш, унинг террористик ва экстремистик мақсадларда ишлатилишига қарши курашиш, янги технологик хатар ҳамда таҳдидларга жавоб қайтаришда халқаро ва минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларига бағишланган Марказий Осиё давлатлари етакчиларининг Ақаба жараёни доирасидаги учрашувида иштирок этади.

Ақаба жараёни 2015 йилда Подшоҳ Абдулла II томонидан илгари сурилган халқаро ташаббус бўлиб, терроризм ва экстремизмга қарши курашишда халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда хавфсизликни таъминлаш соҳасида тажриба алмашиш ва қўшма саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришга қаратилган.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid