platina.uz
Сиёсат

Шавкат Мирзиёев “Келажак ўйинлари” мусобақаси очилишида иштирок этди

Тадбирнинг тантанали қисмида фижитал спортнинг мазмун-моҳияти, яъни рақамли беллашувларни анъанавий спорт турлари ҳамда жисмоний фаоллик билан бирлаштирувчи йўналишлари ҳақида маълумот берилди. 

Шавкат Мирзиёев “Келажак ўйинлари” мусобақаси очилишида иштирок этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрида “Келажак ўйинлари” учинчи халқаро мусобақасининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди.

“Барис Арена” муз саройида ўтказилган тадбирда Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ва бошқа хорижий меҳмонлар ҳам қатнашди.

Маросим иштирокчиларига Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин видеомурожаат йўллади.

Тадбирнинг тантанали қисмида фижитал спортнинг мазмун-моҳияти, яъни рақамли беллашувларни анъанавий спорт турлари ҳамда жисмоний фаоллик билан бирлаштирувчи йўналишлари ҳақида маълумот берилди. Мусобақанинг ғояси ёшларни анъанавий спорт билан шуғулланишга даъват этишдир.

Давлатимиз раҳбари халқаро турнир иштирокчиларини қутлади.

Бугун спорт ва технологиялар вазирлари, дипломатик миссиялар раҳбарлари ҳамда бошқа юқори мартабали вакиллар иштирокида фижитал спорт бўйича саммит ҳам бўлиб ўтди.

Биринчи “Келажак ўйинлари” 2024 йилда Қозон шаҳрида ўтказилган. Унинг очилиш маросимида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этган эди. Иккинчи турнир эса 2025 йилда Абу-Даби шаҳрида бўлиб ўтди.

Бу галги мусобақаларда Ўзбекистон вакиллари фижитал футбол, лазертаг ва рақс йўналишлари бўйича беллашади.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid