Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга бориши кутиляпти
Президент Остонада бўлиб ўтадиган Олий Евросиё иқтисодий кенгашида иштирок этади.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга бориши кутиляпти.
Президент Остонада бўлиб ўтадиган Олий Евросиё иқтисодий кенгаши ва Евросиё иқтисодий форуми йиғилишида иштирок этади.
Айни пайтда Россия раҳбари Владимир Путин Қозоғистон Республикасида давлат ташрифи билан бўлиб турибди. У ҳам Остонада бўлиб ўтадиган тадбирларда иштирок этади.
28 май куни кечқурун Россия президенти Евросиё иқтисодий форумининг ялпи мажлисида нутқ сўзлайди, 29 май куни эса Олий Евросиё иқтисодий кенгаши йиғилишида иштирок этади.
Ушбу йиғилишда Евросиё иқтисодий иттифоқи фаолияти билан боғлиқ долзарб масалалар кўриб чиқилади ва интеграция жараёнларини янада чуқурлаштириш бўйича кўрсатмалар баён этилади.
