Сув хўжалиги вазирлиги раҳбариятини танийсизми?

Энг қадри ошаётган, қимматлашаётган неъматлардан бири – сув хўжалиги тизимини кимлар бошқаради?

Жамият
8 май, 19:51
Сув хўжалиги вазирлиги раҳбариятини танийсизми?

Сув хўжалиги вазирлиги – Ўзбекистонда сув хўжалиги соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширувчи ташкилот. Вазирлик аввал Қишлоқ хўжалиги ва сув вазирлиги таркибида бўлган. 2018 йил 12 февралга келиб, иккита вазирликка: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Сув хўжалиги вазирлигига ажратилган. Таркибдан ажраб чиққан Сув хўжалиги вазирлигига Шавкат Хамраев раҳбар этиб тайинланган.

Вазир Хамраев Шавкат Рахимович 1964 йил 13 августда Бухоро шаҳрида туғилган. Маълумоти – олий, муҳандис-гидротехник, қишлоқ хўжалик фанлари номзоди. 1986 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институтини, 2001 йилда Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти

  • 1986 йилда Бухоро вилояти Қоровулбозор массиви Сув хўжалиги бошқармаси катта муҳандис-гидротехниги бош муҳандиси;
  • Бухоро вилояти Қоровулбозор массиви Сув хўжалиги бошқармасининг бошлиғи ўринбосари;
  • 1994-1997 – Бухоро вилояти Сув хўжалиги бирлашмаси Сувдан фойдаланиш бўлими бошлиғи ўринбосари;
  • 1997-2001 – Бухоро вилояти Вобкент тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари;
  • 2001-2003 – Бухоро вилояти Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғи ўринбосари – Сув ресурсларини тартибга солиш хизмати бошлиғи;
  • 2003-2005 – Аму-Бухоро ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари;
  • 2005-2017 – Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири ўринбосари – сув хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи;
  • 2017-2018 – Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири ўринбосари;
  • 2018 йил 12 февралдан Сув хўжалиги вазири;
  • 2019 йилдан “Ўзбекистон-Тожикистон” дўстлик жамияти бошқаруви раиси.

Мукофотлари

  • 2011 йилда “Дўстлик” ордени;
  • 2016 йилда “Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган ирригатор” унвони;
  • 2017 йилда “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ирригатор” унвони;
  • 2018 йилда Тожикистоннинг 1-даражали “Шараф” ордени.

Қизиқ маълумот

Шавкат Ҳамроев Марказий Осиёдаги сув билан боғлиқ муаммолар ҳақида фикрлари билан ўртоқлашган. У Ўзбекистон ҳудудига сув кириб келиш миқдори 2050 йилга қадар камида 5 миллиард кубга камайиши кутилаётганини маълум қилган.

Вазир ўтган йилнинг июн ойида журналистлар учун ташкиллаштирилган матбуот анжуманида қатнашиб, Толибон Амударёдан сув олиш учун қураётган Қўштепа канали ҳақидаги саволларга жавоб берган эди. Унда мазкур масала юзасидан президент Шавкат Мирзиёев ҳам безовталиги, афғонистонликларнинг Амударё сувидан фойдаланишга ҳаққи борлиги, давлатлар ўртасидаги ҳар қандай масала мулоқот орқали ҳал этилиши, қолаверса, Ўзбекистон канал қурилишида яқиндан кўмаклашиши ҳақида гапирган.

Куни кеча Олий Мажлис қонунчилик палатаси мажлисида Шавкат Ҳамроев оғир шароитларда ишлаётган Қарши насос станцияси ишчилари маоши бўйича ҳам вазиятга изоҳ бериб ўтди. Вазирнинг изоҳ беришича, мазкур станция вазирлик тизимидаги энг йирик ташкилотлардан бири саналади ва жами харажатнинг 25 фоиздан ортиғи ушбу иншоотга ажратилади.

Биринчи ўринбосар Бутунбаев Тимур Нурйигитович 1986 йил 6 ноябрда Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 2009 йилда Ички ишлар вазирлиги академиясини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2009 йилда Тошкент шаҳар Яшнобод тумани ИИБ терговчиси сифатида бошлаган. 2024 йил 27 февралдан Сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари.

Ўринбосар Ходжиахмедов Дилшоджон Акмалдинович 1975 йил 18 майда Фарғона вилояти Риштон туманида туғилган. Маълумоти олий, муҳандис-қурувчи. 1999 йил Фарғона политехника институтини (сиртқи) тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 1993 йил Риштон қурилиш бошқармаси 2-тоифали бетончиси сифатида бошлаган. 2021 йил 9 декабрдан Сув хўжалиги вазири ўринбосари.

Ўринбосар Қувондиқов Ҳабибулла Отақулович 1978 йил 13 июлда Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, молия-кредит, молиявий таҳлил, суғурта, умумий менежмент, MBA Бизнес бошқаруви. Меҳнат фаолиятини 1999 йилда Тошкент вилояти “Сувоқова” трести иқтисод ва истиқболни белгилаш бўлими муҳандиси лавозимида бошлаган. 2024 йил 27 февралдан Сув хўжалиги вазири ўринбосари.

Ўринбосар Қаршиев Рустам Жўраевич 1983 йил 13 мартда Қашқадарё вилояти Қарши туманида туғилган. Тошкент ирригация ва мелиорация институтининг бакалавриатини 2005 йилда, магистратурасини 2009 йилда тамомлаган. Мутахассислиги муҳандис-гидротехник, селга қарши ва ўзан ростлаш иншоотлари бўйича магистрант, PhD. Меҳнат фаолиятини 2005 йилда Қарши магистрал канали ирригация тизими бошқармасига қарашли Р-19 гидроучасткаси 2-тоифали муҳандиси лавозимида бошлаган. 2021 йил 9 мартдан Сув хўжалиги вазири ўринбосари.

Матбуот котиби вазирнинг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Суюнов Шухрат Нормахматович 1976 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган. 1998 йилда Тошкент давлат университетини (кундузги), 2007 йилда Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги Олий бизнес мактабини (сиртқи) тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 1999 йилда Ўзтелерадиокомпаниянинг “Ёшлар” радиоканалида катта муҳаррирликдан бошлаган.

Одинахон Деҳқонова тайёрлади.

 

Камбағалликни қисқартириш вазирлиги


Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги


Фавқулодда вазиятлар вазирлиги


Инвестициялар вазирлиги


Қурилиш вазирлиги


Олий таълим вазирлиги


Рақамли технологиялар вазирлиги


Экология вазирлиги


Адлия вазирлиги


Бош прокуратура


Ташқи ишлар вазирлиги


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


Энергетика вазирлиги


Маданият вазирлиги


Ички ишлар вазирлиги

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+