Сув хўжалиги вазирига ўринбосар тайинланди
Бир йилдан бери ишлаб келаётган Ҳабибулла Қувондиқов ишдан кетди.
Жамият
18 март, 9:50

Ўткир Шералиев Сув хўжалиги вазири ўринбосари этиб тайинланди. Бунга қадар у Вазирлар Маҳкамасида масъул лавозимларда ишлаган.
Ўтган йили февралда тайинланган Ҳабибулла Қувондиқов ишида йўл қўйган камчиликлари учун лавозимидан олинди. Бу ҳақда Platina.uz манбаси хабар берди.