Сув хўжалиги вазирига ўринбосарлар тайинланди

Ҳозиргача вазирликда бу лавозимлар бўш турган эди.

Жамият
28 февраль, 19:00
Сув хўжалиги вазирига ўринбосарлар тайинланди

Сув хўжалиги вазирига биринчи ўринбосар ва ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда вазирлик сайтида маълумот берилди.

Хусусан, Бутунбаев Тимур Нурйигитович сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бунгача у вазир ўринбосари сифатида ишлаган.

Т.Бутунбаев 1986 йил 6 ноябрда Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 2009 йилда Ички ишлар вазирлиги академиясини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2009 йилда Тошкент шаҳар Яшнобод тумани ИИБ терговчиси сифатида бошлаган. 2010-2017 йилларда Ички ишлар вазирлиги тизимида турли лавозимларда ишлаган. 2018-2024 йилларда Президенти администрациясида масъул лавозимларда фаолият кўрсатган.

Қувондиқов Ҳабибулла Отақулович эса вазир ўринбосари этиб тайинланди. 2023 йил июлдан бери бу лавозим бўш турганди.

Ҳ.Қувондиқов 1978 йил 13 июлда Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, молия-кредит, молиявий таҳлил, суғурта, умумий менежмент, МБА Бизнес бошқаруви.

1999 йилда Тошкент Молия институтини, 2006 йилда Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги Олий бизнес мактабини тамомлаган.

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+