Дониёр Қодиров Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
У аввал Президент Администрацияси Жамоат хавфсизлиги ва қонун устуворлиги бўйича департаменти раҳбари лавозимида ишлаганди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Дониёр Бахтиёрович Қодиров Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
У аввал Президент Администрацияси Жамоат хавфсизлиги ва қонун устуворлиги бўйича департаменти раҳбари лавозимида ишлаган.
Дониёр Қодиров муқаддам ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармасига раҳбарлик қилган, 2018-2019 йилларда ИИВ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси бошлиғи бўлган.
2021 йил январида президентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига ўтган, 2023 йил августида шу соҳа бўйича маслаҳатчига айланганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалги ҳоким Эркинжон Турдимов Таълим ва илм-фан вазири этиб тайинланганди.





