platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Сирдарёда “ЗИЛ” юк автомашиналарида кортеж уюштирганлар жазоланди

Мазкур ҳолат акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалиб, кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган.

Сирдарёда “ЗИЛ” юк автомашиналарида кортеж уюштирганлар жазоланди

Сирдарё вилояти Гулистон туманида тўй маросими вақтида юк автомашиналарида гуруҳ бўлиб ҳаракатланган ҳайдовчиларга чора кўрилди.

Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 12 ноябрь куни Гулистон туманида бўлиб ўтган тўй маросимида бир неча “ЗИЛ” юк автомашиналари ҳайдовчилари гуруҳ-гуруҳ бўлиб ҳаракатланиб, йўл ҳаракати қоидаларини бузган. Мазкур ҳолат акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалиб, кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган.

Ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, ҳайдовчиларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 129-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган. Шунингдек, қоидабузарлар билан профилактик тушунтириш ишлари олиб борилган.

Қоидабузарлик содир этган ҳайдовчилардан бири мазкур ҳаракатни дўстининг тўйига “сюрприз” қилиш ва ижтимоий тармоқларда машҳурликка эришиш мақсадида ташкил қилганини таъкидлаган.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid