platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Гулистонда уйини нарколабораторияга айлантирганлар ушланди

2003 ва 2005 йилларда туғилган 3 нафар маҳаллий фуқаро кўп қаватли уйлардан биридаги хонадонда кучли таъсир қилувчи моддаларга қайта ишлов бериб, сотиш билан шуғулланишган.

Гулистонда уйини нарколабораторияга айлантирганлар ушланди

Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилди.

Натижада Гулистон шаҳрида ташкил этилган нарколаборатория фош қилинди.

Хусусан, 2003 ва 2005 йилларда туғилган 3 нафар маҳаллий фуқаро кўп қаватли уйлардан биридаги хонадонда кучли таъсир қилувчи моддаларга қайта ишлов бериб, сотиш билан шуғулланишган.

Холислар иштирокида ушбу манзилдан 5 кг 863 гр “Прегабалин” кучли таъсир қилувчи моддаси, 100 минг дона бўш капсулалар, 2 дона электрон торози, тиббий қўлқоплар ва бошқа буюмлар ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 2761-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid