“Масъулларни жиддий огоҳлантирдим — сўровим шунга яраша бўлади” — Саида Мирзиёева
Президент Администрацияси раҳбари Сирдарёда маҳаллалар, айрим таълим ва маданият масканларидаги ҳақиқий шароитни ўрганди ҳамда аҳоли билан очиқ мулоқот қилди.

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Сирдарё вилоятида бўлди.
Саида Мирзиёева вилоятда маҳаллалар, айрим таълим ва маданият масканларидаги ҳақиқий шароитни ўрганди ҳамда аҳоли билан очиқ мулоқот қилди.

"Ютуқларимиз ўз йўлига, аммо йиғилиб қолган масалалар ҳам кам эмас. Соҳа масъулларини жиддий огоҳлантирдим — сўровим шунга яраша бўлади", деб ёзди Мирзиёева.






