Саида Мирзиёева Канада элчиси билан виза тартибларини енгиллаштиришни муҳокама қилди
Учрашувда савдо, инвестиция ва ишбилармонлик алоқаларини кенгайтириш, таълимдаги ҳамкорликка ҳам тўхталиб ўтилди.

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Канада элчиси билан учрашди.
Канаданинг Ўзбекистондаги элчиси Кристофер Дагган билан учрашувда савдо, инвестиция ва ишбилармонлик алоқаларини кенгайтириш, таълимдаги ҳамкорлик муҳокама этилди.

Виза тартибларини енгиллаштириш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилган.
"Қўшма ташаббусларимиз ўзаро муносабатларни янги босқичга кўтариб, одамларимиз учун кенг имконият ва қулайликлар яратишига ишонаман", дея маълум қилди Мирзиёева.





