Саида Мирзиёева Қашқадарёни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ишлар билан танишди
Вилоятдаги энг долзарб масалалардан бири сув таъминоти ҳисобланади. Шу сабабли ушбу йўналишдаги режаларга алоҳида эътибор қаратилган.

Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Қашқадарёни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ишлар билан танишди.
Мирзиёева ишлар натижасини одамлар кундалик ҳаётида ҳис қилиши кераклигини таъкидлади.


Таъкидланишича, вилоятдаги энг долзарб масалалардан бири сув таъминоти ҳисобланади. Шу сабабли ушбу йўналишдаги режаларга алоҳида эътибор қаратилган.

Қарши шаҳридаги "Чап тармоқ" канали бетонланади ва унинг атрофи ободонлаштирилади. Бу 1,4 минг гектар томорқа ерларини сув билан барқарор таъминлашга хизмат қилади.
Шунингдек, канал бўйидаги тўртта маҳаллада яшовчи 25 минг аҳоли учун кун-у тун ишлайдиган дам олиш ва сайр қилиш масканлари барпо этилади.





