Қашқадарёда аёли ва болаларини бензин сепиб ёқиб юборган эркак умрбод қамалди
Фожиа оқибатида она ва икки фарзанд тирик қолган бўлса-да, оиланинг 6 ёшли ўғли ҳамда 11 ёшли қизи олинган оғир куйиш жароҳатлари туфайли вафот этган.

Қашқадарёда аёли ва болаларини бензин сепиб тириклайин ёқиб юбориб, даҳшатли жиноят содир этган эркак умрбодга қамалди.
Ғузор туманида аёл ва унинг тўрт нафар вояга етмаган фарзанди устига бензин сепиб, уларни шафқатсизларча ёқиб юборган шахс иши бўйича суд ҳукми эълон қилинди.
Фожиа оқибатида она ва икки фарзанд тирик қолган бўлса-да, оиланинг 6 ёшли ўғли ҳамда 11 ёшли қизи олинган оғир куйиш жароҳатлари туфайли вафот этган.
Суд ҳукмига кўра, судланувчи ўта оғир жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан уззил-кесил умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, аввал жиноят ишлари бўйича Яккабоғ туман судида хиёнат сабаб ўз аёлини ўлдирмоқчи бўлган 58 ёшли эркак 10 йилга қамалганди.





