platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Қашқадарё ёшлари республикада биринчи бўлди

Қарши шаҳридаги Президент мактаби “Cambridge” имтиҳонларида 98 фоиз натижа билан республикада биринчи бўлди. Абдулла Орипов номидаги ижод мактаби ўқувчилари “Заковат” турнирида ғолиб чиқди.

Қашқадарё ёшлари республикада биринчи бўлди

Қашқадарё ёшлари республикада биринчи бўлди.

​Улар таълим ва интеллектуал мусобақаларда юқори натижаларга эришмоқда. Қарши шаҳридаги Президент мактаби “Cambridge” имтиҳонларида 98 фоиз натижа билан республикада биринчи бўлди. Абдулла Орипов номидаги ижод мактаби ўқувчилари “Заковат” турнирида ғолиб чиқди.

​Косонлик 11-синф ўқувчиси Муроджон Халимов SAT имтиҳонида максимал 1600 баллни қўлга киритди. Давлатимиз раҳбари бундай иқтидорли ёшлар кўплигини, уларга аниқ фанларни хорижий тилларда ўргатиш имконияти яратилса, юқори натижалар ҳар бир туманда бўлишини таъкидлади. Келаси йилдан барча туманларда биттадан мактабда аниқ фанларни чет тилида ўқитиш бошланади.

​Шу билан бирга, ўзбекистонлик ёшлар робототехника бўйича жаҳон чемпиони бўлди. Йил якунигача ҳар бир туманда робототехника тўгараги очилиб, жиҳозланади. Ҳар йили март ойида ўқувчилар ўртасида вилоят чемпионати ўтказилади. Биринчи ўрин эгасига 30 миллион, иккинчи ўринга 20 миллион, учинчи ўринга 10 миллион сўм мукофот берилади.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid