
Шавкат Мирзиёев Туркманистондаги маслаҳат учрашувида қатор ташаббусларни илгари сурди
Президент Марказий Осиёни XXI асрда ривожлантириш мақсадида дўстлик, яхши қўшничилик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани тузиш жараёни якунланганининг тарихий аҳамиятини алоҳида таъкидлади. Минтақада сувдан оқилона фойдаланиш бўйича амалий ҳаракатлар ўн йиллигини эълон қилишга доир умумий ташаббусни тўлиқ рўёбга чиқаришга чақирилди.











