platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Туркияда Финляндия ва Словения президентлари билан учрашди

Мулоқот чоғида Александр Стуббнинг ўтган йили Ўзбекистонга расмий ташрифи давомида эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди. 2027 йил бошида Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ва бизнес форумини ўтказиш муҳимлиги таъкидланди.

Шавкат Мирзиёев Туркияда Финляндия ва Словения президентлари билан учрашди

Анталия шаҳрида бўлиб ўтаётган БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича 31-конференцияси доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Финляндия Президенти Александр Стубб билан учрашув ўтказди.

Мулоқот чоғида Александр Стуббнинг ўтган йили Ўзбекистонга расмий ташрифи давомида эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Ўзаро савдо ҳажмини ошириш, металлургия, энергетика ва геология соҳаларидаги қўшма лойиҳаларни жадаллаштириш ҳамда экология ва сув ресурслари соҳаларидаги ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

2027 йил бошида Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ва бизнес форумини ўтказиш муҳимлиги таъкидланди.

Минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Жаҳон иқлим саммити доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Словения Республикаси Президенти Наташа Пирц Мусар билан учрашув ўтказди.

Шавкат Мирзиёев Туркияда Финляндия ва Словения президентлари билан учрашди

Ўтган йили Словенияга амалга оширилган ташриф давомида эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари ҳамда савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Товар айирбошлаш ҳажми ўсгани мамнуният билан қайд этилди. Транспорт, шаҳарсозлик, муҳим минерал ресурслар ва фармацевтика соҳаларида кооперацияни ривожлантириш ҳамда маданий ва туристик алмашинувларни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Томонлар ўзаро шерикликни, шу жумладан, Европа Иттифоқи билан ҳамкорлик доирасида янада мустаҳкамлашдан манфаатдор эканини тасдиқладилар.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича конференцияси сессияси доирасида Бангладеш Халқ Республикаси Бош вазири Ториқ Раҳмон билан учрашув ўтказди.

Самимий мулоқотда Ўзбекистон – Бангладеш муносабатларини янада фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёев Туркияда Финляндия ва Словения президентлари билан учрашди

Сўнгги йилларда икки томонлама алоқалар жадал тус олгани, товар айирбошлаш ҳажми ўсгани мамнуният билан қайд этилди.

Учрашувда ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш ва уни амалий мазмун билан бойитиш, жумладан, сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий шериклик ва саноат кооперациясини кенгайтиришга келишиб олинди.

Шунингдек, халқаро ташкилотлар доирасидаги ўзаро қўллаб-қувватлашни давом эттириш ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid