platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Президент банкоматларга бўлган талабни ҳисоб-китоб қилишни топширди

Андижонда офис техникаси ва тайёр кабель тўпламлари, Тошкент шаҳрида серверлар, интерактив панеллар ва сенсорли датчиклар, Қашқадарёда телевизорлар учун электрон платалар каби юқори қўшилган қийматли электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларни йўлга қўйиш вазифаси белгиланди.

Президент банкоматларга бўлган талабни ҳисоб-китоб қилишни топширди

Ички бозорда банкоматларга ҳам талаб катта. Ўтган йили мамлакатимизда 9 мингта банкомат харид қилиниб, 50 миллион доллардан ортиқ маҳсулот импорт қилинган. Савдо ва кўнгилочар мажмуалар, янги уй-жой массивларининг кўпайиши билан мазкур эҳтиёж яна ортади.

​Шу муносабат билан банкоматларга бўлган талабни ҳисоб-китоб қилиш, технология ва инвесторларни жалб этиб, уларни маҳаллий ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш имкониятларини ўрганиш вазифаси қўйилди.

​Шу каби имкониятлар Тошкент вилоятида энергия батареялари ва электроника учун юпқа мис фольгаси, Жиззахда электромобиллар учун инверторлар ва зарядлаш қурилмалари, Наманганда сув насослари учун энергия тежамкор электр двигателлар, Қорақалпоғистонда серверлар учун узлуксиз электр таъминоти ва совитиш тизимлари ишлаб чиқариш йўналишларида ҳам мавжуд.

​Йиғилишда Андижонда офис техникаси ва тайёр кабель тўпламлари, Тошкент шаҳрида серверлар, интерактив панеллар ва сенсорли датчиклар, Қашқадарёда телевизорлар учун электрон платалар каби юқори қўшилган қийматли электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларни йўлга қўйиш вазифаси белгиланди.

​Давлатимиз раҳбари ички бозор талабини қоплаш билан бирга бундай маҳсулотлар ҳисобига экспорт ҳажмини 5 миллиард долларга етказиш имконияти борлигини қайд этди.

​Президентимиз учрашувда иштирок этаётган 10 дан ортиқ хорижлик инвестор ва 100 дан зиёд маҳаллий тадбиркорларни юқори қўшилган қийматли янги лойиҳалар билан фаол иштирок этишга чақирди.

​Мамлакатимизда юқори технологияли саноатни ривожлантириш учун зарур пойдевор шаклланмоқда. Тўқимачилик, металлни қайта ишлаш, қурилиш ва бошқа соҳалар учун технологик ускуналар чиқарадиган ўнлаб корхоналар пайдо бўлди. Оҳангарон технопаркида микропроцессор модуллари ишлаб чиқарилмоқда, кореялик ҳамкорлар билан Тошкент шаҳрида роботлар ишлаб чиқариш лойиҳаси бошланган.

​Бундай корхоналарни кўпайтириш орқали иқтисодиёт тармоқларини замонавий ускуналар, саноат роботлари ва электроника маҳсулотлари билан таъминлайдиган яхлит экотизимни шакллантириш мақсад қилинган.

​Шу боис, Нурафшон шаҳрида “Келажак технологиялари маркази” ташкил этилади. Марказ корхоналарига IT-park резидентлари билан бир хил имтиёзлар берилади. Роботлар, электроника ва технологик ускуналар ишлаб чиқариш учун зарур хомашё ҳамда бутловчи қисмлар импорт божидан озод этилади. Ушбу йўналишдаги илмий ишланмалардан олинган даромадга солиқ солинмайди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid