
Энергетика соҳасининг 2050 йилгача бўлган Миллий бош режаси ишлаб чиқилади
Келгуси йил 1 мартгача тармоқларга уланиш имкониятлари харитаси, 1 июлга қадар тўлиқ бош режа тақдим этилади.

Келгуси йил 1 мартгача тармоқларга уланиш имкониятлари харитаси, 1 июлга қадар тўлиқ бош режа тақдим этилади.

Андижондаги давлат ташкилотларини Бобур шаҳрига кўчириш ҳисобига бўшайдиган бино ва майдонлар савдо ҳамда хизматлар соҳасини ривожлантиришга йўналтирилади. 30 та маъмурий бинони кўчириш орқали бизнес учун 70 минг квадрат метр жой бўшайди. Бунинг ҳисобига қўшимча 1 млрд доллар инвестиция жалб қилиш ва камида 20 минг иш ўрни яратиш имконияти бор.

Сўнгги ўн йилда вилоятга республика бюджетидан 20 триллион сўм, банклар томонидан тадбиркорлик учун 90 триллион сўм йўналтирилди. Биргина жорий йилда аҳоли фаровонлигини оширишга 6 триллион сўм ажратилди. Ҳокимларга берилган ваколатлар ва яратилган молиявий имкониятлар шунга муносиб натижага айланиши зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Президент мутасаддиларга 1 октябргача беш йиллик дастур ишлаб чиқиб, инвесторлар учун 1 гигаватт қувватли барқарор электр таъминотини йўлга қўйиш топширди.

Бу йил Қорақалпоғистон иқтисодиёти энг тез ўсаётган ҳудудлардан бирига айланди. Жорий йилнинг биринчи ярмида иқтисодиёт 10,2 фоиз ўсиб, ҳудуд Тошкент шаҳридан кейинги иккинчи ўринни эгаллади.

Ишни тўғри ташкил қилган 49 та туман ва 3 минг 429 та маҳалла ишсизлик ва камбағалликдан холи ҳудудга айланаётгани кўрсатиб ўтилди. Айни пайтда қолган 159 та туман ва шаҳар ҳамда 5,5 минг маҳалладаги масъуллар фаолиятида натижа етарли эмаслиги танқид қилинди.

Мазкур харита ишбилармонлар, инвесторлар ҳамда давлат тузилмалари учун яратилган ягона универсал рақамли дарчада махсус иқтисодий зоналар, ишлаб чиқариш жараёнлари, сотув бозорлари ва логистика тизимини бирлаштиради.

Бош прокурор ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори Қ.Исроилов раислигида Қуролли Кучлар вазирлик ва идораларининг мувофиқлаштирувчи кенгаш йиғилиши ўтказилди.

Ҳар йили ёз ва қишда ўнлаб подстанцияларда авария бўлиб, юзлаб трансформаторлар ёниб кетмоқда. Июн-июл ойларининг ўзида 4 мингга яқин авария содир бўлиб, аҳоли ва тадбиркорлар 8-10 соатгача электрсиз қолган. Энергетика вазирлиги ва унинг қуйи бўғинларидаги раҳбарларда ижро ва масъулият етишмаётгани танқид қилинди.

Вилоятда айланмаси 100 миллион сўмдан юқори бўлган 162 та корхона кетма-кет уч йил фаолиятини зарар билан якунлагани учун 1 сўм ҳам фойда солиғи тўламаган. Шунингдек, 1,5 мингта корхона қўшилган қиймат солиғи тўламасдан, фақат ҚҚСНИ чегириб юрган.

Экспорт йўналишида қатор туман ва шаҳарларда ўзгариш бўлмагани кўрсатиб ўтилди. Хусусан, Касби, Денов, Тошкент тумани, Жиззах шаҳри, Пахтаобод, Навоий шаҳри, Жомбой, Тойлоқ, Бандихон, Мирзачўл, Ёзёвон ва Бектемирда ишлар сусайгани танқид қилинди.

Сергели ва Янгиҳаёт туманларининг аҳолисини қийнаб келаётган яна бир масала – сув тозалаш иншооти атрофидаги бадбўй ҳиддир. Мутасаддиларга 1 сентябрьгача оқова сув қабул қилиш иншоотига замонавий фильтрлаш ускуналарини ўрнатиб, бу муаммони бартараф этиш топширилди.