platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

"Бизга узоқ йил хизмат қиладиган сифатли йўл керак" – Президент

Келгуси йилнинг март ойидан Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида 50 минг тонна полимер битум ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Йил якунига қадар ишлаб чиқариш қувватини камида 100 минг тоннага етказиш топширилди.

"Бизга узоқ йил хизмат қиладиган сифатли йўл керак" – Президент

– Бизга бугун арзон қурилиб, эртага яна бюджетдан пул талаб қиладиган йўл эмас, узоқ йил хизмат қиладиган сифатли йўл керак, – деди давлатимиз раҳбари.

Полимер битумдан тўғри технология асосида фойдаланиш йўлнинг хизмат муддатини 3-4 йилга узайтириш, юқори ҳароратга чидамлилигини ошириш ва такрорий таъмирлаш харажатларини камайтириш имконини беради.

Келгуси йилнинг март ойидан Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида 50 минг тонна полимер битум ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Йил якунига қадар ишлаб чиқариш қувватини камида 100 минг тоннага етказиш топширилди.

Урганч – Хива пулли йўлининг асфалт-бетон қопламасида илк бор геотекстил материали қўлланилди. Ушбу технология юкламани тенг тақсимлаш, қопламани деформациядан сақлаш ва йўлнинг хизмат муддатини 4-5 йилга узайтиришга хизмат қилади.

Мутасаддиларга полимер битум ва геотекстил технологияларидан фойдаланишни йўл қурилиши стандартларига киритиш вазифаси қўйилди.

Келгуси йилдан халқаро аҳамиятдаги йўлларни қуриш ва реконструкция қилишда мазкур талаб мажбурий бўлади, кейинчалик давлат ва маҳаллий аҳамиятдаги йўлларга ҳам татбиқ этилади.

"Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон" темир йўли ишга тушиши билан юк ташиш ҳажми 10 карра ошиб, йилига 15-16 миллион тоннага етиши кутилмоқда. Давлатимиз раҳбари миллий темир йўл инфратузилмасини шунга мос равишда ривожлантириш зарурлигини таъкидлади.

Бугунги кунда темир йўлларнинг 25 фоизи тўлиқ қувватда, 15 фоизи эса ортиқча юклама билан ишламоқда.

2030 йилгача 545 километр янги темир йўл линияларини қуриш, электрлаштирилган йўллар улушини 65 фоизга, электропоездлар паркини 31 тага етказиш режалаштирилган.

Келгуси йилда Ангрен – Поп темир йўл линияси модернизация қилинади, ушбу йўналишда иккинчи линия қуриш масаласи ҳам кўриб чиқилади. Апрел ойидан Тўқимачи – Ангрен йўналишида иккинчи темир йўл қурилиши бошланади.

Шунингдек, Тошғузор – Қумқўрғон участкаларининг модернизацияси якунланади, Андижон – Хонобод ва Қумқўрғон – Қудуқли йўналишлари тўлиқ электрлаштирилади, Тошкент – Самарқанд йўналишида алоҳида юқори тезликдаги линия қуришга киришилади.

Президентимиз халқаро молия ташкилотлари ва инвесторларни умумий қиймати 8 миллиард долларлик мазкур лойиҳаларда ҳамкорлик қилишга чақирди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid