platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Иқтисод

Президент транспорт-логистика соҳасидаги инвестор ва тадбиркорлар билан учрашув ўтказмоқда

​Мутасаддиларга Тошкент – Чорвоқ, Самарқанд – Бухоро йўналишлари ва Тахтиқорача довонидаги йўллар бўйича жами 1,8 миллиард долларлик лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосларини якунлаб, инвесторларга тақдим этиш топширилди. 

Президент транспорт-логистика соҳасидаги инвестор ва тадбиркорлар билан учрашув ўтказмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев Автомобиль йўллари қўмитасининг илмий-амалиёт марказида транспорт-логистика соҳасидаги инвестор ва тадбиркорлар билан учрашув ўтказмоқда.

​Давлатимиз раҳбари иқтисодиётнинг юқори ўсиш суръатларига мос равишда транспорт тизимини ҳам ривожлантириш, соҳага катта ҳажмда инвестициялар ва замонавий технологияларни жалб қилиш, аниқ натижаларга эришиш зарурлигини таъкидлади.

​Сўнгги ўн йилда йўл соҳасига 80 триллион сўм ажратилиб, 7 минг километр йўл қайта қурилди, 125 минг километр йўл таъмирланди. Йўл инфратузилмасини ривожлантиришга хусусий инвестицияларни кенг жалб қилиш, соҳага 20 миллиард доллар маблағ олиб кириш имконияти мавжуд.

​Ҳозирда умумий қиймати 5,6 миллиард доллар бўлган, жами 593 километрлик пулли йўлларни қуриш бўйича 5 та лойиҳага киришилган. Тошкент – Самарқанд йўналишида 2,2 миллиард долларлик йўл қурилиши бошланган, Тошкент – Ангрен йўналишидаги 1,6 миллиард долларлик лойиҳа бўйича тендер жараёнлари якунига етмоқда.

​Мутасаддиларга Тошкент – Чорвоқ, Самарқанд – Бухоро йўналишлари ва Тахтиқорача довонидаги йўллар бўйича жами 1,8 миллиард долларлик лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосларини якунлаб, инвесторларга тақдим этиш топширилди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid