Ўзбекистон зиёлилари умумий мақсад йўлида бирлашмоқда
Йиғилишлар “Янги Ўзбекистон зиёлилари – миллий юксалиш таянчи” шиори остида илм-фан, таълим, тиббиёт, адабиёт, маданият ва бошқа соҳалар вакилларини бирлаштиради.

Мустақил Ўзбекистон тарихида илк бор 10-14 ноябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида “Ўзбекистон зиёлилари кенгаши”нинг ҳудудий йиғилишлари ўтказилади.
Бу йиғилишлар “Янги Ўзбекистон зиёлилари – миллий юксалиш таянчи” шиори остида илм-фан, таълим, тиббиёт, адабиёт, маданият ва бошқа соҳалар вакилларини бирлаштиради.
Мақсад – зиёлиларнинг билим ва тажрибасини юрт тараққиётига йўналтириш, жойлардаги долзарб масалаларни биргаликда муҳокама қилиб, амалий таклифлар ишлаб чиқиш.
Ҳудудларда билдирилган ташаббуслар умумлаштирилиб, Кенгашнинг республика йиғилишида тақдим этилади.





