platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Сиёсат

Истанбулда Ўзбекистон – Туркия туризм форуми: туроператорлар ҳамкорлиги ва Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти тақдимоти ташкил этилди

Тадбир доирасида Ўзбекистон ва Туркия туроператорлари ўртасида B2B учрашувлари ташкил этилиб, қўшма турпакетлар ишлаб чиқиш, янги сайёҳлик дастурларини йўлга қўйиш ҳамда ўзаро бизнес алоқаларини мустаҳкамлаш юзасидан музокаралар ўтказилди.

Истанбулда Ўзбекистон – Туркия туризм форуми: туроператорлар ҳамкорлиги ва Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти тақдимоти ташкил этилди

Истанбул шаҳрида Ўзбекистон – Туркия туризм форуми бўлиб ўтди. Унда икки мамлакат туризм соҳаси вакиллари, етакчи туроператорлар, сайёҳлик компаниялари, маҳаллий ва халқаро авиакомпаниялари ҳамда Туркиянинг етакчи оммавий ахборот воситалари ва интернет нашрлари вакиллари иштирок этди. Туризм ва маданият вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган форум давомида Ўзбекистоннинг бой тарихий-маданий мероси, зиёрат туризми салоҳияти, замонавий туристик инфратузилмаси ва янги сайёҳлик йўналишлари тақдим этилди. Туркиядан мамлакатимизга сайёҳлар оқимини ошириш, янги туристик маҳсулотларни шакллантириш ва икки давлат ўртасидаги сайёҳлик алмашинувини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Истанбулда Ўзбекистон – Туркия туризм форуми: туроператорлар ҳамкорлиги ва Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти тақдимоти ташкил этилди

Тадбир доирасида Ўзбекистон ва Туркия туроператорлари ўртасида B2B учрашувлари ташкил этилиб, қўшма турпакетлар ишлаб чиқиш, янги сайёҳлик дастурларини йўлга қўйиш ҳамда ўзаро бизнес алоқаларини мустаҳкамлаш юзасидан музокаралар ўтказилди.

Шунингдек, Туркиянинг етакчи ОАВ ва интернет нашрлари вакилларига мамлакатимизда туризм соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, янги имкониятлар ва сайёҳлик манзиллари ҳақида маълумот берилди. Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини Туркия ахборот маконида кенг ёритиш бўйича ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди.

Истанбулда Ўзбекистон – Туркия туризм форуми: туроператорлар ҳамкорлиги ва Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти тақдимоти ташкил этилди

Форум якунида икки мамлакат туризм компаниялари ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш, қўшма туристик маҳсулотларни шакллантириш ва Ўзбекистонга туркиялик сайёҳлар оқимини оширишга қаратилган амалий келишувларга эришилди. Шунингдек, мамлакатимизнинг туризм салоҳиятини Туркия оммавий ахборот воситалари орқали тарғиб қилиш бўйича ҳамкорликнинг устувор йўналишлари белгилаб олинди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid