platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Сиёсат

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркияда бўлади

Давлатимиз раҳбари Анқара шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотининг “Турк асри: тилда, фикрда ва ишда бирлик” мавзусидаги навбатдаги саммитида иштирок этади.

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркияда бўлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдўғоннинг таклифига биноан 29-30 октябрь кунлари амалий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.

Давлатимиз раҳбари Анқара шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотининг “Турк асри: тилда, фикрда ва ишда бирлик” мавзусидаги навбатдаги саммитида иштирок этади.

Ташкилот доирасида кўп томонлама ҳамкорликни, аввало, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-логистика ва маданий-гуманитар соҳаларда, шунингдек, туризм, экология ва таълим йўналишларида янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилади.

Делегациялар раҳбарлари халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашадилар.

Саммит якунлари бўйича Анқара декларацияси ҳамда ташкилотга аъзо мамлакатлар ўртасидаги ўзаро манфаатли шерикликни ривожлантиришга қаратилган қатор қўшма қарор ва ҳужжатлар қабул қилиниши режалаштирилган.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid