platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Президент Марказий Осиё халқаро таълим форуми иштирокчиларига табрик йўллади

Жаҳон банки томонидан Марказий Осиё иқтисодиёти 2026 йилда 5,8 фоизга ўсиши прогноз қилинмоқда. Бу минтақа жадал ривожланаётган ва юксак истиқболли ҳудудлардан бирига айланиб бораётганидан далолат беради. 

Президент Марказий Осиё халқаро таълим форуми иштирокчиларига табрик йўллади

Президент Марказий Осиё халқаро таълим форуми иштирокчиларига табрик йўллади.

Тошкент шаҳрида Марказий Осиё халқаро таълим форумининг очилди. Жаҳон банки томонидан Марказий Осиё иқтисодиёти 2026 йилда 5,8 фоизга ўсиши прогноз қилинмоқда. Бу минтақа жадал ривожланаётган ва юксак истиқболли ҳудудлардан бирига айланиб бораётганидан далолатдир.

"Яқинда алоҳида Фармон қабул қилиб, мактабгача ва мактаб таълими, касбий ва олий таълим ҳамда илм-фан бошқарувини ягона тизимга бирлаштирдик. Шу тариқа бошланғич билим ва тарбия олишдан етук мутахассис ва олим бўлиб шаклланиш давригача бўлган маърифий босқичларнинг узвий боғлиқлигини таъминлашни мақсад қилганмиз. Энди юртимиздаги ҳар бир бола, қаерда яшашидан қатъи назар, сифатли таълим олиши, истеъдод ва қобилиятини рўёбга чиқариши, ҳаётда ўз ўрнини топиши учун муносиб шароитлар яратилади", дейилади табрикда.

Бугунги кунда замон шиддат билан ўзгараётгани туфайли келгуси ўн йилда кўплаб касб-ҳунарларга муносабат ўзгаради, мутлақо янги ихтисослик ва мутахассисликлар пайдо бўлади.

Сув ва энергетика хавфсизлиги, иқлим ўзгариши, меҳнат бозоридаги технологик ўзгаришлар билим ва имкониятларни бирлаштиришни талаб этади.

Шу боис университетлар ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш, қўшма таълим дастурлари ва илмий тадқиқотларни кўпайтириш, талаба ва олимлар алмашинувини қўллаб-қувватлашга алоҳида аҳамият бериш керак.

"Бизнинг бу соҳадаги стратегик мақсадимиз – Марказий Осиёни ўзаро ишонч ва дўстлик диёрига, илм-маърифат, юксак технологиялар ва инновациялар бирлашган умумий интеллектуал маконга айлантиришдир", дейди президент.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid