platina.uz
Сиёсат

Шавкат Мирзиёев: минтақавий ҳамкорликнинг барқарор архитектурасини шакллантиришга ўтиш вақти келди

Президент атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳар доим минтақавий кун тартибининг устувор йўналиши бўлиб келгани ва шундай бўлиб қолиши таъкидлади. Ягона табиий маконда юзага келаётган таҳдидлар давлат чегараларини тан олмайди, уларга жавоб чоралари ҳам умумий бўлиши керак. 

Шавкат Мирзиёев: минтақавий ҳамкорликнинг барқарор архитектурасини шакллантиришга ўтиш вақти келди

Президент Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг норасмий Маслаҳат учрашувида нутқ сўзлади.

Президентга кўра, мураккаб ва олдиндан башорат қилиб бўлмайдиган бугунги халқаро воқелик янада қатъият билан ҳаракат қилишни ва янада яқин мувофиқлаштирувни талаб этмоқда.

Озарбайжоннинг Маслаҳат учрашувлари форматига қўшилиши ўзаро ҳамкорлигимизни сифат жиҳатидан янги – макроминтақавий даражага олиб чиқмоқда.

"Биз учун Марказий Осиё, Жанубий Кавказ ва яқин қўшнимиз – Афғонистонни бирлаштирувчи ягона тараққиёт маконини шакллантириш борасида тарихий имконият очилмоқда. Ушбу вазиятдан тўлиқ фойдаланиб, биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз билан Евроосиёнинг қоқ юрагида барқарор ривожланиш, ўзаро боғлиқлик ва яхши қўшничилик учун мустаҳкам пойдевор яратишимиз зарур.

Минтақавий ҳамкорликнинг барқарор архитектурасини шакллантиришга ўтиш вақти келди. Унинг тузилиши ҳамкорликнинг самарали институтлари, тармоқ идораларининг яқин муносабатлари, ҳудудларнинг тўғридан-тўғри алоқалари ҳамда ва ривожланишнинг асосий йўналишларидаги узоқ муддатли қўшма дастурларга таяниши зарур.

Минтақамизнинг халқаро субъект сифатидаги мақомини мустаҳкамлаган ҳолда давлатлараро ташкилотлар ва “Марказий Осиё плюс” форматлари доирасида ўзаро мувофиқлаштирувни кучайтириш лозим" дея таъкидлайди президент.

Савдо-иқтисодий ва транспорт соҳасидаги ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш, узлуксиз саноат-технологик занжирларни кенгайтириш, умумий рақамли хизматларни ривожлантириш ҳамда инвестиция платформаларини ишга тушириш бўйича келгуси қадамларни пухта ишлаб чиқиш лозим.

Шавкат Мирзиёевнинг таъкидлашишича, Марказий Осиё таълим, илм-фан ва катта маълумотлар соҳасида инновациялар бўйича рақобатбардош хабга айланиши керак. Бунга кадрлар салоҳияти, сунъий интеллект технологиялари, дата-марказлар ва энергетика қувватларини бирлаштирган яхлит инфратузилмани яратиш орқали эришиш мумкин.

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳар доим минтақавий кун тартибининг устувор йўналиши бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади. Ягона табиий маконимизда юзага келаётган таҳдидлар давлат чегараларини тан олмайди, шундай экан, уларга жавоб чоралари ҳам умумий бўлиши керак.

Жорий йилги ёзнинг аномал даражада иссиқ келиши иқлим ўзгариши аллақачон иқтисодиёт, сув ва энергетика хавфсизлиги, одамларнинг саломатлиги ва ҳаёт сифатига тўғридан-тўғри таъсир қиладиган омилга айланиб бораётганини яна бир бор кўрсатди.

Ана шундай янги хавф-хатарларга биргаликда мослашиш бўйича узоқ муддатли ечимларни топиш муҳимдир.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг норасмий Маслаҳат учрашувидаги нутқидан асосий фикрлари

- Илгари тарқоқ бўлган Марказий Осиё бугунги кунда биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз натижасида тараққиётнинг умумий мақсадлари йўлида бирлашмоқда;

- Озарбайжоннинг Маслаҳат учрашувлари форматига қўшилиши ўзаро ҳамкорлигимизни сифат жиҳатидан янги – макроминтақавий даражага олиб чиқмоқда;

- Марказий Осиё, Жанубий Кавказ ва Афғонистонни бирлаштирувчи ягона тараққиёт маконини шакллантириш учун тарихий имконият очилмоқда;

- Биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз билан Евроосиёнинг қоқ юрагида барқарор ривожланиш, ўзаро боғлиқлик ва яхши қўшничилик учун мустаҳкам пойдевор яратишимиз зарур;

- Минтақавий ҳамкорликнинг барқарор архитектурасини шакллантиришга ўтиш вақти келди;

- Савдо-иқтисодий ва транспорт соҳасидаги ўзаро боғлиқлик мустаҳкамланади, узлуксиз саноат-технологик занжирлар кенгайтирилади, умумий рақамли хизматлар ва инвестиция платформалари ривожлантирилади;

- Марказий Осиё таълим, илм-фан ва катта маълумотлар соҳасида инновациялар бўйича рақобатбардош хабга айланиши керак;

- Экологик таҳдидлар давлат чегараларини тан олмайди, шундай экан, уларга жавоб чоралари ҳам умумий бўлиши керак;

- Гуманитар алоқалар Марказий Осиё давлатлари ҳамкорлигининг ўзгармас устувор йўналишларидан бири бўлиб қолади;

- Замонавий ҳамкорлик чуқурлашгани сари умумминтақавий ўзига хослик ва халқлар ўртасидаги ҳамжиҳатлик янада мустаҳкамланмоқда;

- Бизнинг умумий кучимиз – бирлик, ўзаро ишонч ва биргаликдаги яратувчанликка қатъий садоқатимиздадир.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid