platina.uz
Сиёсат

​Иқтисодий дипломатия ташқи сиёсатнинг устувор йўналишларидан бўлиб қолади — Президент

Мамлакатимиз 2027-2029 йилларда Қўшилмаслик ҳаракатига илк маротаба раислик қилади. ​Дунёдаги 120 дан ортиқ давлатни бирлаштирган ушбу глобал тузилма самарадорлигини оширишга қаратилган ташаббуслар фаол илгари сурилади.

​Иқтисодий дипломатия ташқи сиёсатнинг устувор йўналишларидан бўлиб қолади — Президент

– Ўзбекистонни халқаро дипломатиянинг муҳим марказига айлантириш учун кўп қиррали, вазмин ва мувозанатли ташқи сиёсатни давом эттирамиз, – деди давлатимиз раҳбари.

​Иқтисодий дипломатия ташқи сиёсатимизнинг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолади.

​Мамлакатимиз 2027-2029 йилларда Қўшилмаслик ҳаракатига илк маротаба раислик қилади.

​Дунёдаги 120 дан ортиқ давлатни бирлаштирган ушбу глобал тузилма самарадорлигини оширишга қаратилган ташаббуслар фаол илгари сурилади.

​Ён қўшнимиз Афғонистон бўйича конструктив сиёсат қатъий давом эттирилади.

​Президентимиз тантанада иштирок этган дипломатик корпус вакиллари, хорижий оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда АҚШ, Туркия ва Сингапурдан келган юқори мартабали меҳмонларга самарали ҳамкорлик учун миннатдорлик билдирди.

Давлатимиз раҳбари халқимизга бир фикрни ишонч билан айтмоқчи эканини таъкидлади.

​– Биз бугун кечагидан кучлимиз. Насиб этса, эртага бундан ҳам кучли бўламиз! ​Ўттиз беш йиллик мустақил тараққиёт йўли бизга бир ҳақиқатни ўргатди: халқ ва давлат ягона мақсад йўлида бирлашиб, астойдил ҳаракат қилса, забт этиб бўлмайдиган марранинг ўзи йўқ,– деди мамлакатимиз етакчиси.

​Бундай буюк қудратга эга халқ ва давлатни енга оладиган кучнинг ўзи йўқлиги таъкидланди.

​Ягона Ватан ва ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ҳамда буюк келажагимизни биргаликда барпо этишга даъват қилинди.

​Президентимиз матонатли, мард ва олижаноб халқимиз ўз олдига қўйган улуғ мақсадларга албатта етишига ишонч билдирди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid