platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Спорт

Президент Олимпиадасидаги спорт турлари сони 35 тага етказилади

Ҳар йили олимпиада ғолибларидан 50 нафари хориждаги халқаро йиғинларга юборилади. Келаси йилдан ғолибларга бир йиллик стипендия бериш бошланади.

Президент Олимпиадасидаги спорт турлари сони 35 тага етказилади

Президент Олимпиадаси дастуридаги спорт турлари сони 35 тага етказилади. Ёш тоифаси ҳам кенгайтирилиб, мусобақа 14 ёшдан 17 ёшгача бўлган ўқувчилар ўртасида ўтказилади.

Ҳар йили олимпиада ғолибларидан 50 нафари хориждаги халқаро йиғинларга юборилади. Келаси йилдан ғолибларга бир йиллик стипендия бериш бошланади. Ўз йўналишида энг яхши натижага эришган спорт мактаби зарур жиҳозлар билан таъминланади.

Пойтахтдаги Олимпия шон-шуҳрати музейи Олимпия шаҳарчасига кўчирилади. Шу орқали ёш спортчилар чемпионларимиз тарихи ва ютуқлари билан яқиндан танишиб, янги ғалабаларга интилади.

Президентимиз ёшларни очилаётган имкониятларни тинимсиз изланиш, қатъий интизом ва билим билан натижага айлантиришга чақирди: «Мусобақа майдонида муносиб рақиб, ҳаётда эса яхши дўст бўлинг».

Шундан сўнг 2026 йилги Президент Олимпиадасини очиқ деб эълон қилди.

– Олға, Янги Ўзбекистон! Олға, Ўзбекистон ёшлари! Олға, ўзбек халқи! – деди Президентимиз сўзининг якунида.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid