platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Маданият

Шавкат Мирзиёев ТДТнинг маданий дастурида иштирок этди

Етакчилар Анқара шаҳридаги “Бештепа” мажмуасида Туркий давлатлар цивилизацияси боғини очиб бердилар. Боғда ташкил этилган туркий давлатларнинг павильонларида анъанавий ўтовлар ва халқ амалий санъати намуналари намойиш этилмоқда. 

Шавкат Мирзиёев ТДТнинг маданий дастурида иштирок этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси ҳамроҳлигида Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар делегациялари раҳбарлари ва уларнинг рафиқалари билан биргаликда ТДТнинг Анқара саммити доирасидаги маданий дастурда иштирок этди.

Етакчилар Анқара шаҳридаги “Бештепа” мажмуасида Туркий давлатлар цивилизацияси боғини очиб бердилар.

Шавкат Мирзиёев ТДТнинг маданий дастурида иштирок этди

Боғда ташкил этилган туркий давлатларнинг павильонларида анъанавий ўтовлар ва халқ амалий санъати намуналари намойиш этилмоқда. Улар туркий халқларнинг бой тарихий-маданий ва меъморий мероси, илм-фан ва маърифат соҳасидаги ютуқлари, ўзига хос анъаналари ҳамда ҳозирги даврдаги тараққиётини акс эттиради.

Давлат раҳбарлари туркий халқларнинг ёзма ёдгорлиги ҳисобланган қадимги Ўрхун битикларининг нусхаси билан танишдилар. Шу ернинг ўзида миллий ўйинлар, камончилар ва тарихий либослардаги жангчиларнинг чиқишлари бўлиб ўтди. Шундан сўнг давлат раҳбарлари эман кўчатларини экдилар.

Бундай ташаббуслар тарихий хотира ва маданий меросни асраб-авайлаш, авлодлар ўртасида узвийликни таъминлаш ҳамда маънавий қадриятлари ва анъаналари муштарак бўлган халқлар ўртасидаги биродарлик алоқаларини янада мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутиши таъкидланди.

Шавкат Мирзиёев ТДТнинг маданий дастурида иштирок этди

Шундан сўнг етакчилар “Malazgirt” марказига ташриф буюрдилар. Унинг номи туркий халқлар тарихида муҳим аҳамият касб этган 1071 йил 26 августдаги Малазгирт жангига ишорадир.

Олий мартабали меҳмонларга чавандозлар, акробатлар ва каскадёрлар, шунингдек, ташкилотга аъзо мамлакатлардан келтирилган отлар иштирокида эпик томоша намойиш этилди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid