platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Ўмон Султонлигига етиб борди

Мамлакат ҳаво ҳудудида давлатимиз раҳбарининг самолётини султонлик Ҳарбий-ҳаво кучларининг қирувчилари кузатиб борди. Масқат халқаро аэропортида Президентимизни Ўмон Султони кутиб олди.

Шавкат Мирзиёев Ўмон Султонлигига етиб борди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Ўмон Султонлигига келди.

Мамлакат ҳаво ҳудудида давлатимиз раҳбарининг самолётини султонлик Ҳарбий-ҳаво кучларининг қирувчилари кузатиб борди.

Масқат халқаро аэропортида Президентимизни Ўмон Султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саид ва султонликнинг юқори даражали расмийлари кутиб олди.

Шавкат Мирзиёев Ўмон Султонлигига етиб борди

Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Етакчилар расмий делегациялар аъзоларини қутладилар ва фахрий қоровул сафи олдидан ўтдилар.

Аэропортнинг Султонлик терминалида бўлиб ўтган қисқа суҳбатдан сўнг давлат раҳбарлари биргаликда “Ал-Аълам” саройига йўл олдилар.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid