platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Сиёсат

Президент Шавкат Мирзиёев “Ол Саид” ордени билан тақдирланди

Ўз навбатида, Ўзбекистон етакчиси Ўмон Султонини мамлакатлар ўртасидаги дўстлик ва ўзаро англашувни мустаҳкамлаш, сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни изчил ривожлантиришга қўшган салмоқли ҳиссаси учун “Олий Даражали Дўстлик” ордени билан мукофотлади.

Президент Шавкат Мирзиёев “Ол Саид” ордени билан тақдирланди

Масқат шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Ўмон Султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саидни икки мамлакатнинг олий давлат мукофотлари билан тақдирлашга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

Ўмон Султони икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш, кўп қиррали ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишга қўшган улкан ҳиссаси учун Президентимизни Султонликнинг олий давлат мукофоти – “Ол Саид” ордени билан тақдирлади.

Давлатимиз раҳбари бундай юксак эътироф учун Ўмон Султонига самимий миннатдорлик билдириб, ушбу мукофотни бутун Ўзбекистон халқига, мамлакатларимиз ўртасидаги азалий дўстлик ва мустаҳкам ҳамкорликка кўрсатилган юксак ҳурмат ифодаси сифатида қабул қилишини таъкидлади.

Президент Шавкат Мирзиёев “Ол Саид” ордени билан тақдирланди

Ўз навбатида, Президентимиз Ўмон Султонини мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик ва ўзаро англашувни мустаҳкамлаш, сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни изчил ривожлантиришга қўшган салмоқли ҳиссаси учун “Олий Даражали Дўстлик” ордени билан мукофотлади.

Таъкидланганидек, ушбу мукофот Ўмон Султонининг икки томонлама муносабатларни ривожлантириш йўлидаги саъй-ҳаракатларига Ўзбекистон халқи ва давлати томонидан билдирилган юксак эҳтиром ифодасидир.

Етакчиларнинг олий давлат мукофотлари билан ўзаро тақдирланиши томонларнинг кўп қиррали шерикликни янада мустаҳкамлашга бўлган қатъий интилишини намоён этди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid