platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Сиёсат

Ўзбекистон ва Ўмон ўртасида Стратегик шериклик тўғрисидаги битим имзоланди

Мазкур битим ўзаро муносабатларни мутлақо янги босқичга олиб чиқишга қаратилган. Шунингдек, маросимда ўзаро визадан озод қилиш бўйича ҳужжат алмашилди.  

Ўзбекистон ва Ўмон ўртасида Стратегик шериклик тўғрисидаги битим имзоланди

Масқат шаҳрида ўтказилган олий даражадаги музокаралар якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Ўмон Султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саид ҳузурида икки томонлама ҳужжатларни алмашиш маросими бўлиб ўтди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси ва Ўмон Султонлиги ўртасида имзоланган Стратегик шериклик тўғрисидаги битим ўзаро муносабатларни мутлақо янги босқичга олиб чиқишга қаратилган бўлиб, ҳамкорликнинг барча жабҳаларини ривожлантиришни кўзда тутади.

Ўзбекистон ва Ўмон ўртасида Стратегик шериклик тўғрисидаги битим имзоланди

Шунингдек, маросимда ўзаро визадан озод қилиш, саноат кооперацияси, молия ва иқтисодиёт, имтиёзли савдо, эркин иқтисодий зоналар, божхона, транспорт-логистика, коммуникациялар ва ахборот технологиялари, уй-жой ҳамда шаҳарсозлик, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги, соғлиқни сақлаш, атроф-муҳитни ҳимоя қилиш, меҳнат ва инсон ресурслари, таълим, маданият ва спорт, бошқарув ва давлат хизмати, архивлаштириш ҳамда бошқа соҳалар бўйича қабул қилинган 30 дан зиёд ҳужжатлар алмашилди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid