Шавкат Мирзиёев Доналд Трампга совға қилган айвонлар Вашингтонда ўрнатилди
Бу совға АҚШ мустақиллигининг 250 йиллиги муносабати билан август ойида президент Доналд Трамп ва Америка халқига тақдим этилганди.

Шавкат Мирзиёев Доналд Трампга совға қилган ўзбек айвонлари 17 ноябрь куни Вашингтондаги Wеst Potomac Park ҳудудига ўрнатилди.
Бу ҳақда Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Фурқат Сидиқов маълум қилди.


Бу совға АҚШ мустақиллигининг 250 йиллиги муносабати билан август ойида президент Доналд Трамп ва Америка халқига тақдим этилганди. Фурқат Сидиқов совғани Америка халқи номидан қабул қилгани учун Дональд Трампга миннатдорлик билдирди.






