platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Янги Тошкентда "турк маҳалласи" барпо этилади

​Президент Шавкат Мирзиёев ушбу лойиҳага Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоғаннинг келгусида кутилаётган ташрифи чоғида старт берилишини айтди.

Янги Тошкентда "турк маҳалласи" барпо этилади

Ўзбекистон—Туркия бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича юқори даражадаги кенгашнинг биринчи йиғилишида Янги Тошкент шаҳрида 60 гектар ҳудудда "турк маҳалласи" қурилиши маълум қилинди.

​Президент Шавкат Мирзиёев ушбу лойиҳага Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоғаннинг келгусида кутилаётган ташрифи чоғида старт берилишини айтди.

— Биз бундан буён ҳам мамлакатимизда инвестиция муҳитини яхшилаш, тадбиркорлар учун ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ислоҳотларни изчил давом эттирамиз, — деди Президентимиз.

​Махсус иқтисодий зоналарда инвестиция ҳажми ва белгиланган шартларга қараб, 3 йилдан 10 йилгача солиқ ва божхона имтиёзлари тақдим этилмоқда. Йирик инвесторларга тайёр ишлаб чиқариш бинолари, ер майдонлари ва зарур муҳандислик инфратузилмаси тақдим этилмоқда.

​Бунинг ёрқин мисоли – Тошкент вилоятида ташкил этилган 100 гектарлик "Остим" саноат зонасидир. Ҳозирда мазкур зонани кенгайтириш бўйича фаол ишлар олиб борилмоқда.

​Президентимиз ушбу ижобий тажрибани бошқа ҳудудларда ҳам кенгайтиришга тайёрлигини билдирди.

​— Аминманки, сизлар билан биргаликда янада юксак натижаларга албатта эришамиз. Бу борада барчангизга улкан ютуқ ва омадлар тилайман, — деди Президентимиз сўзининг якунида.

​Туркия компаниялари раҳбарлари Президентимиз билан мулоқотда уларнинг фаолиятига яратилаётган кенг имкониятлар учун миннатдорлик билдириб, мамлакатимизда амалга ошираётган лойиҳалари ва келгусидаги режалари ҳақида сўзлаб бердилар, ўз фикр-мулоҳазалари ҳамда таклифларини баён қилдилар.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid