platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Иқтисод

Оқсув дарёсида учта янги ГЭС ишга туширилди

Жами 24 МВт қувватга эга ушбу станциялар каскади дарё сувининг табиий энергиясини электр энергиясига айлантириш орқали мамлакат энергетика тизимига қўшимча қувват киритади. Йилига қарийб 44 минг хонадон электр энергияси билан таъминланади. 

Оқсув дарёсида учта янги ГЭС ишга туширилди

Қашқадарёда учта янги ГЭС ишга туширилди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қашқадарё вилоятига ташрифи доирасида ҳудуд энергетика салоҳиятини юксалтириш йўлидаги муҳим воқеа – Оқсув дарёсида “Ўзбекгидроэнерго” АЖ томонидан барпо этилган умумий қуввати 24 мегаватт бўлган учта янги гидроэлектр станцияси фойдаланишга топширилди.

Оқсув дарёсида учта янги ГЭС ишга туширилди
Оқсув дарёсида учта янги ГЭС ишга туширилди

​Мазкур инвестиция лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 августдаги 497-сон қарори ҳамда Президентнинг 2026 йил 1 майдаги “Гидроэнергетика соҳасини янада ривожлантириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-163-сон қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш доирасида амалга оширилди.

Оқсув дарёсининг гидроэнергетика салоҳиятидан оқилона фойдаланиш асосида барпо этилган мазкур объектлар ҳудуднинг энергетик инфратузилмасини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Янги гидроэнергетика мажмуаси таркибидан қуввати 6,2 МВт бўлган Рабат ГЭС, 7,5 МВт қувватга эга Чаппасуй ГЭС ҳамда 10,3 МВт қувватли Тамшуш ГЭС ўрин олган. Жами 24 МВт қувватга эга ушбу станциялар каскади дарё сувининг табиий энергиясини электр энергиясига айлантириш орқали мамлакатимиз энергетика тизимига қўшимча қувват киритади. Учта ГЭСнинг ишга туширилиши, айниқса, маҳаллий гидроэнергетика имкониятларини тўлиқ ишга солиш ва энергия ишлаб чиқариш манбаларини диверсификация қилиш нуқтаи назаридан муҳим аҳамият касб этади.

​Лойиҳанинг иқтисодий ва экологик самарадорлиги ҳамсалмоқлидир. ГЭСлар каскадида йилига ўртача 105,1 миллион кВт.соат электр энергияси ишлаб чиқариш режалаштирилган. Натижада йилига қарийб 31,5 миллион куб метр табиий газ ҳамда 45–50 минг тонна кўмир ресурсларини тежаш имконияти яратилади. Бу эса анъанавий ёқилғи ресурсларига бўлган эҳтиёжни камайтириш, атмосферага чиқариладиган зарарли моддалар миқдорини қисқартириш ва экологик барқарорликни таъминлашга муносиб ҳисса қўшади.

​Энг муҳими, Оқсув дарёсида барпо этилган янги ГЭСлар йилига қарийб 44 минг хонадонни электр энергияси билан таъминлаш имконини беради.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid