platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Қашқадарёда сой кечиб мактабга борадиган болалар учун кўприк қурилади

Кўприкни бир ой ичида қуриб, фойдаланишга топшириш режалаштирилмоқда. 

Қашқадарёда сой кечиб мактабга борадиган болалар учун кўприк қурилади

Қашқадарёда сой кечиб мактабга борадиган болалар учун кўприк қурилади.

Деҳқонобод туманидаги Жингил қишлоғида 84-мактаб ўқувчилари сойдан кечиб мактабга боришга мажбур бўлаётгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлганди.

Масъуллар муаммони ўрганиб, ҳудудда 50–60 метр узунликдаги осма пиёдалар кўприги қуришга қарор қилди.

Кўприкни бир ой ичида қуриб, фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

Бир неча кун аввал Қашқадарёда ота-оналар болаларни мактабга олиб бориш учун дарёдан кўтариб ўтаётгани видеоси тарқалганди.

Вилоят ҳокимлиги масъуллар томонидан муаммонинг доимий ечимини топиш юзасидан тегишли ишлар олиб борилаётганини билдирган.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid