platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Қашқадарёда ота-оналар болаларни мактабга олиб бориш учун дарёдан кўтариб ўтмоқда

Вилоят ҳокимлиги масъуллар томонидан муаммонинг доимий ечимини топиш юзасидан тегишли ишлар олиб борилаётганини билдирди. 

Қашқадарёда ота-оналар болаларни мактабга олиб бориш учун дарёдан кўтариб ўтмоқда

Қашқадарёда ота-оналар болаларни мактабга олиб бориш учун дарёдан кўтариб ўтаётгани ввидеоси тарқалди.

​Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги 84-мактаб ўқувчилари дарёдан ўтиб, дарсга боришга мажбур бўлаётгани айтилмоқда.

​Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода катталар болаларни кучли сув оқими орқали қўлларида ва эшакларда кўтариб ўтказаётгани акс этган. Ўқувчиларнинг ўзлари дарёни кесиб ўтиши хавфли экани айтилмоқда.

​Ҳолат ижтимоий тармоқларда кескин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Фойдаланувчилар қишлоқда болалар хавфсизлиги учун кўприк қуришни талаб қилган.

Қашқадарё вилояти ҳокимлигига кўра, масъуллар мазкур ҳолатдан масъул ташкилотлар хабардор. Аниқланишича, ушбу ҳудуд мавсумий сел сувлари оқиб ўтадиган табиий ўзан ҳисобланади. Шу билан бирга, болаларнинг таълим муассасасига бориш-келишида бундай хавфли вазиятларга дуч келишига йўл қўйиб бўлмайди.

Айни пайтда масъуллар томонидан ҳудуддаги вазиятни ўрганиш, болалар хавфсизлигини таъминлаш бўйича зарур чораларни белгилаш ҳамда муаммонинг доимий ечимини топиш юзасидан тегишли ишлар олиб борилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid