platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Мактаб ва боғчаларга ажратилган кўмир тарозиси текширувдан ўтказилмагани аниқланди

​Мазкур ҳолат қонунчилик талабларига зид бўлиб, истеъмолчилар ҳуқуқлари бузилишига сабаб бўлиши мумкин. Суд корхона раҳбарига жазо белгилади. 

Мактаб ва боғчаларга ажратилган кўмир тарозиси текширувдан ўтказилмагани аниқланди

Мактаб ва боғчаларга ажратилган кўмир тарозиси текширувдан ўтказилмагани аниқланди.

​Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекциясининг Самарқанд вилоят бўлимига келиб тушган фуқаро мурожаати асосида Пастдарғом туманидаги "D.S" оилавий корхонасида назорат тадбири ўтказилди.

​ Ўрганиш давомида мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларига қишки мавсум учун кўмир етказиб беришда фойдаланилаётган 60 тонналик автомобил тарозиси метрологик текширувдан ўтказилмагани аниқланди.

​Мазкур ҳолат қонунчилик талабларига зид бўлиб, истеъмолчилар ҳуқуқлари бузилишига сабаб бўлиши мумкин.

​ Аниқланган қонунбузилиш ҳолати юзасидан корхона раҳбарига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, судга юборилди.

​Пастдарғом туман суди томонидан корхона раҳбарига маъмурий жарима жазоси тайинланди.

​Эслатма: ўлчаш воситаларидан фойдаланишда уларнинг белгиланган тартибда метрологик текширувдан ўтказилган бўлиши шарт.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid