platina.uz

Қашқадарёда “Ҳисорак” кичик ГЭС ишга туширилди

Натижада 7300 та хонадонни ток билан таъминлаш режалаштирилган.

Жамият
6 кун аввал, 18:20
Қашқадарёда “Ҳисорак” кичик ГЭС ишга туширилди

Бугун, 30 январ куни Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида “Ҳисорак” сув омбори қошида янгидан барпо этилган “Ҳисорак” кичик ГЭСнинг расмий очилиши бўлиб ўтди.

“Ҳисорак” кичик ГЭС “Ўзбекгидроенерго” АЖ томонидан Шаҳрисабз тумани иқтисодий-ижтимоий ривожи ҳамда маҳаллий аҳоли фаровонлиги учун қурилган бўлиб, энергетик қуввати 3,5 МВтга тенг, йилига ўртача 17,5 млн кВт соат электр энергияси ишлаб чиқаради.

Кичик ГЭС тўлиқ маҳаллийлаштириш доирасида қурилди. ГЭСнинг лойиҳавий қиймати 1,5 млн долларга тенг. Янги ГЭСда 6 та иш ўрни яратилди. ГЭС фаолияти туфайли йилига ўртача 5 млн м3 табиий газ иқтисод қилинади.

Ишга туширилган мазкур ГЭС томонидан ишлаб чиқариладиган электр энергия 7300 та хонадонни ток билан таъминлайди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+