Қашқадарёда А380 йўлининг 100 километри реконструкция қилинади
Лойиҳа қиймати 350 миллион доллар. Қарши шаҳрининг айланма йўли 5,5 километрга узайтирилиб, мазкур магистралга уланади.

Қашқадарёда йўл инфратузилмасини яхшилаш бўйича ҳам йирик лойиҳалар амалга оширилади.
Осиё тараққиёт банки билан А-380 автомобиль йўлининг вилоятдан ўтувчи 100 километр қисмини реконструкция қилиш бошланади. Лойиҳа қиймати 350 миллион доллар.
Қарши шаҳрининг айланма йўли 5,5 километрга узайтирилиб, мазкур магистралга уланади. Масъулларга техник-иқтисодий асосларни шу йил якунлаб, январдан қурилишга киришиш топширилди.
“Қарши – Помуқ” ва “Ғузор – Бейнау” йўлларидаги темир йўл кесишмаларида поезд ўтаётган вақтда катта тирбандлик юзага келмоқда. Бу жойларда қиймати 250 миллиард сўм бўлган иккита замонавий йўл ўтказгич қурилади.





