Саида Мирзиёева Қаршидаги авария ҳолатидаги боғчани кўздан кечирди
Эски боғча ўрнида 360 ўринли шинам, янги боғча қурилади. 43-мактаб биноси таъмирланиб, замонавий лабораториялар, тил ва ижод тўгараклари ҳамда алоҳида эҳтиёжли болалар учун қулай шароит яратилади.

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Қаршидаги боғча ва мактабга борди.
"Қаршидаги 43-мактаб ва 1-боғча шароити билан танишдик. Боғча авария ҳолатида, мактабда синфхоналар совуқ, парталар эскирган. Болалик эса кутиб турмайди – муаммоларни кечиктирмасдан ҳал қилиш керак", дея ёзди Мирзиёева.



Эски боғча ўрнида 360 ўринли шинам, янги боғча қурилади. Мактаб биноси таъмирланиб, замонавий лабораториялар, тил ва ижод тўгараклари ҳамда алоҳида эҳтиёжли болалар учун қулай шароит яратилади.


Саида Мирзиёева Қашқадарё илғор касбий маҳорат техникумида ўқиётган ёшларнинг иштиёқи, келажакка ишончи беҳад қувонтирганини қайд этди.
"Фарзандларимиз боғчага қўйган илк қадамидан мустақил ҳаётга кириб боргунига қадар муносиб муҳитда таълим-тарбия олиши керак", дея таъкидлади ПА раҳбари.





